Давлат идораларида ўзбек тили: раҳбарлар шахсан жавобгар бўлади

© Sputnik / Сгенерировано ИИУстановлены новые правила ведения делопроизводства на государственном языке
Установлены новые правила ведения делопроизводства на государственном языке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2026
Oбуна бўлиш
Янги қарор маслаҳатчиларни тайинлаш ва ҳисобдорлик тартибини белгилаб, ташкилот раҳбарларининг масъулиятини кучайтирди.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистонда давлат органлари ва ташкилотларида давлат тилида иш юритиш тартибига оид янги қоидалар белгиланди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан раҳбарларнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолиятини тартибга солувчи низом тасдиқланди.
Нима ўзгарди?
— давлат тили бўйича маслаҳатчини лавозимга тайинлаш ва озод этиш Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти билан келишилади;
— маслаҳатчи энди нафақат ташкилот раҳбарига, балки Давлат тилини ривожлантириш департаментига ҳам ҳисобдор бўлади;
— маслаҳатчилар фаолиятини Департамент мувофиқлаштиради ва уларга услубий раҳбарлик қилади;
— энг муҳим янгиликлардан бири — давлат тили тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилиниши, жумладан ҳужжатларнинг давлат тилида юритилиши учун ташкилот раҳбари масъул ва шахсан жавобгар этиб белгиланди.
Маслаҳатчилар давлат тили қоидаларига риоя этилиши билан бирга географик объектларга ном бериш ва маънавий-маърифий соҳага оид қонунчилик ижросини ҳам назорат қилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш чораларини кўриш ҳам уларнинг вазифалари қаторига киритилган.
Айни пайтда лингвистик экспертизанинг ўзи янги тартиб эмас. Бундай экспертиза 2023 йилдан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари учун жорий этилган. Янги низом бу вазифани маслаҳатчилар фаолияти доирасида мустаҳкамлаб қўймоқда.
Маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимларини жорий этиш 2025 йил октябрда белгиланган ва 2026 йил 1 январдан амал қила бошлаган. 7 августдаги қарор эса уларнинг ишлаш механизмини аниқ белгилаб берди.
Студенты в аудитории  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2026
Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади
Янгиликлар лентаси
0