Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади

© Getty Images / skynesherСтуденты в аудитории
Студенты в аудитории  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2026
Oбуна бўлиш
Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси чет элда яшовчи 14–18 ёшли ватандош ўқувчилар ўртасида ҳар йили ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади. Ҳукумат қарори билан олимпиадани ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, олимпиадада чет элда истиқомат қилувчи 14-18 ёшли ватандош мактаб ўқувчилари ихтиёрий равишда иштирок этади. Улар мусобақада якка тартибда ёки жамоавий шаклда қатнашиши мумкин.
Халқаро олимпиада ҳар йили октябрь ойигача икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда иштирокчилар 30 та тест топшириғини бажаради. Бу босқич 50 балл билан баҳоланади.
Иккинчи босқичда эса иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати томонидан тақдим этилган 5 тагача эссе мавзусидан қуръа орқали танланган биттаси асосида ёзма иш ёзади.
Иштирокчилар олимпиадада онлайн ёки офлайн шаклда қатнашиши мумкин. Хорижий давлат терма жамоалари таркиби 6 нафаргача иштирокчи ва 1 нафар жамоа раҳбаридан иборат бўлади. Бир давлатдан 3 тагача терма жамоа иштирок этишига рухсат берилади.
Lex.uzдаги президент қарорида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда “Ватандошлар” жамоат фонди ҳар йили Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадасини ўтказиб бориши белгиланган.
Олимпиада ғолиблари республика олий таълим муассасаларининг “филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили ва адабиёти” таълим йўналишига умумий қабул квотасидан ташқари давлат гранти асосида қабул қилинади.
Ғолиб ва совриндорлар олтин, кумуш ва бронза медаллари, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Центр узбекского языка и культуры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.01.2026
Чет эл фуқаролари ўзбек тилидан имтиҳон топширади
Янгиликлар лентаси
0