Газ ўрнига кўмир: “Азот Синтезгаз. Ўзбекистон ва МДҲ” конгрессида нималар муҳокама қилинди

© Sputnik/Зафар Халилов
Oбуна бўлиш
“Азот Синтезгаз. Ўзбекистон ва МДҲ” 5-юбилей халқаро конгрессида маърузачилар таннархни қатъий белгилаган ҳолда кўмирни қайта ишлашдан тортиб, имтиёзли тайёр майдонларгача бўлган амалий ечимларни тақдим этди/
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. 18–19 ноябрь кунлари Тошкентдаги конгрессда табиий газни фойдали кимё маҳсулотларига қайта ишлаш билан шуғулланувчи соҳа етакчилари тўпланди, деб хабар бремоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Евгений Коржиков кимёгарлар табиий газ нархининг кескин ўзгаришларига қарамликни қандай камайтиришни тушунтирди.

5-й юбилейный международный конгресс "Азот Синтезгаз. Узбекистан и СНГ"
© Sputnik / Альмир Гильманшин
Унинг сўзларига кўра, кўмирни синтез-газ ва синтетик табиий газга (SNG) чуқур қайта ишлаш уни тўғридан-тўғри ёқишга нисбатан фойдали иш коэффициентини ошириш билан бирга, хомашё таннархини 30–40 йилга муайян даражада ушлаб туриш, шу билан бир қаторда, талабгир сульфат кислота ҳамда кул ва шлакдан қурилиш материаллари олиш имконини беради.
Ангренда қурилиш, озиқ-овқат саноати ва “яшил” энергетика учун ПВХ ҳамда полимерлар ишлаб чиқариш мажмуаси лойиҳасининг ишлаб чиқилаётгани эътиборга молик янгиликлар сирасига киради.

5-й юбилейный международный конгресс "Азот Синтезгаз. Узбекистан и СНГ"
© Sputnik / Альмир Гильманшин
“Чирчиқ” кимё саноати технопарки директори Жасур Муҳамедов тадбиркорлар дастлабки босқичда ортиқча харажатларсиз ишлаб чиқаришни қандай қилиб тезроқ йўлга қўйишлари мумкинлигини кўрсатиб берди.
“Чирчиқ” ва “Жиззах” технопаркларида резидентларга тайёр коммуникация тармоқлари, зарур инфратузилма ҳамда эркин иқтисодий зоналар режимига тенглаштирилган имтиёзлар, жумладан, мол-мулк, ер ва сувдан фойдаланганлик учун солиқлардан озод этиш имконияти таклиф қилинмоқда.
Ҳар икки технопаркда қарийб 115 млн долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига 34 та лойиҳа ишга тушириб бўлинган, йил охиригача эса яна еттитаси, шу жумладан, автосаноатга оид лойиҳалар очилиши режалаштирилган.
Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили ўринбосари Игорь Каминин икки мамлакат орасидаги ўзаро савдо ҳажми ўсганига эътибор қаратди — 2026 йилнинг биринчи ярмида бу кўрсаткич 24 фоизга ошди.
Каминин ҳамкорликнинг асосий иштирокчиларидан бири сифатида Россиянинг “Сибур” нефть-газ-кимё компаниясини тилга олди. Ушбу компания қувурлар, полипропилен матолар, гиламлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришда талаб юқори бўлган хомашёни етказиб беради.

5-й юбилейный международный конгресс "Азот Синтезгаз. Узбекистан и СНГ"
© Sputnik / Альмир Гильманшин
"Сибур" кўплаб соҳаларда, жумладан, қувурлар, полипропилен матолар ва гиламлар ишлаб чиқаришда талабгир бўлган кимё саноати хомашёсини етказиб беради. Ўзбекистон ушбу турдаги маҳсулотларнинг анча йирик ишлаб чиқарувчиси бўлиб, Россия Федерацияси уларни бажонидил харид қилади. Уларнинг юқори сифати эса ҳали Совет Иттифоқи давриданоқ машҳур”, — деди РФ савдо вакили ўринбосари.
2026 йил апрель ойида Навоий вилоятида “Арнест” гуруҳининг таниқли брендлар туркумига эга ва маҳсулотининг 70 фоизгача қисмини экспорт қилишга мўлжалланган ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ҳамда Бекободда 100 гектар майдонда янги технопарк қурилишини бошлаш ҳамкорликнинг сўнгги ёрқин мисоллари қаторига киради.
“Жорий йилнинг 21 октябрь куни Бекободда Ўзбекистон-Бошқирдистон технопарки қурилиши бошланди. Лойиҳа доирасида умумий майдони қарийб 100 гектар бўлган саноат ҳудудини ташкил этиш кўзда тутилган. 2028 йилга қадар умумий қиймати 200 млн долларга тенг бўлган 25 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва 2 мингдан зиёд иш ўрни яратиш режалаштирилган”, – деди Каминин.
Шунингдек, конгресс доирасида газ кимёси ва ўғитлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича технологик ечимлар, янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш ҳамда янги авлод катализаторларини қўллаш масалалари муҳокама қилинди.
Алоҳида сессиялар Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатлари кимё саноатининг келгусидаги ўсишига қандай технологиялар ҳамда инфратузилмавий ечимлар асос бўла олиши масаласига бағишланди.
