ОАВ: Ўзбекистон уран қазиб олишда дунё етакчиларидан бири, Канададан ўзиб кетиши мумкин

© ГП "Навоийуран"Узбекистан планирует увеличить добычу урана до 15 тысяч тонн к 2030 году
Узбекистан планирует увеличить добычу урана до 15 тысяч тонн к 2030 году - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг 2030 йилгача уран қазиб олиш бўйича белгиланган режаси Канаданинг 2024 йилги натижасидан юқори.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Ўзбекистон 2030 йилга бориб уран қазиб олиш ҳажми бўйича жаҳон етакчиларидан бири бўлган Канаданинг 2024 йилги кўрсаткичидан ўзиб кетиши мумкин. Бунга Канаданинг "The Northern Miner" ихтисослашган нашри эътибор қаратди.
Нашрнинг ёзишича, Ўзбекистон уран ишлаб чиқаришни икки баробар ошириб, 2030 йилгача йилига 15 минг тоннага етказишни режалаштирмоқда. Бу Канадада 2024 йил давомида қазиб олинган уран ҳажмидан ҳам кўп.
Жаҳон ядро ассоциацияси (World Nuclear Association) маълумотларига кўра, 2024 йилда уран қазиб олиш бўйича дунёнинг етакчи давлатлари қуйидаги кўрсаткичларни қайд этган:
Қозоғистон — 23 270 тонна;
Канада — 14 309 тонна;
Намибия — 7 333 тонна;
Австралия — 4 598 тонна;
Ўзбекистон — 4 000 тонна (тахминий баҳолаш).
Шу тариқа, Канада 2024 йилда жаҳон уран қазиб олиш ҳажмининг 24 фоизини таъминлаб, Қозоғистондан кейин иккинчи ўринни эгаллаган.
Қайд этиш жоиз, Канада кўп йиллар давомида уран қазиб олиш бўйича дунёда биринчи ўринда бўлган. Фақат 2009 йилга келиб Қозоғистон ундан ўзиб кетган.
Ўзбекистонда уран қазиб олиш ҳажми жадал ўсмоқда. 2025 йилда мамлакатда 7 минг тонна уран ишлаб чиқарилган. 2030 йилга бориб бу кўрсаткични 15 минг тоннага етказиш режалаштирилмоқда.
Бу режаларни амалга ошириш учун янги конларни ўзлаштириш, геология-қидирув ишларини кенгайтириш ва замонавий технологиялардан фойдаланиш кўзда тутилган.
"The Northern Miner" нашри яна бир қизиқ жиҳатга эътибор қаратди. Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистонда 2026 йил давомида 8 минг тонна уран қазиб олиш вазифаси белгиланган эди. Бироқ 5 ноябрда эълон қилинган расмий маълумотда бу кўрсаткич 7,5 минг тонна деб кўрсатилди. Нашрнинг қайд этишича, 500 тонналик фарқ сабаблари очиқланмаган.
Шунингдек, 2030 йилгача Ўзбекистонда аниқланган уран захираларини 200 минг тоннага етказиш режалаштирилмоқда.
Вывоз уранового грунта погрузочно-доставочной машиной ПД-2Э на руднике Глубокий - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2026
Ўзбекистон 2030 йилгача уран қазиб олишни икки бараварга оширишни режалаштирмоқда
Янгиликлар лентаси
0