https://sputniknews.uz/20261106/ozbekiston-uran-61779359.html
Ўзбекистон 2030 йилгача уран қазиб олишни икки бараварга оширишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон 2030 йилгача уран қазиб олишни икки бараварга оширишни режалаштирмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Сўнгги йилларда жаҳонда уран хомашёсига талаб 15−20% га ошган. 06.11.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-11-06T09:28+0500
2026-11-06T09:28+0500
2026-11-06T09:28+0500
иқтисод
ўзбекистон
уран
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0b/45593881_0:157:3083:1891_1920x0_80_0_0_452838d3ba8823769a7a14625c4aef6a.jpg
ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда 2030 йилгача муҳим металлар бўйича ишлаб чиқариш ҳажмини 2,7 миллиард доллардан ошириш ва уран қазиб олишни икки бараварга кўпайтириб, 15 минг тоннага етказиш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевга "Навоийуран" корхонаси ва "Ўзбекистон технологик металлар комбинати" АЖнинг 2026 йилдаги устувор вазифалари бўйича тақдим этилган ҳисоботда маълум қилинди.Тақдимотда маълум қилинишича, сўнгги йилларда жаҳонда уран хомашёсига талаб 15−20% га ошган. 2030 йилгача эса яна 28% га ўсиши кутилмоқда.2026 йилда "Навоийуран" геология-қидирув ва бурғулаш ишларини кенгайтириши, қўшимча сорбция қурилмаларини ишга тушириши ва 250 та янги иш ўрни яратиши режалаштирилган.Президент ишлаб чиқаришда муқобил технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш ва 2030 йилгача сульфат кислотаси ўрнини босувчи реагентлар улушини 40% га етказиш зарурлигини таъкидлади.Ўзбекистон технологик металлар комбинати ҳозирда вольфрам, молибден, селен, теллур ва рений ишлаб чиқаради. Комбинатга уларга қўшимча равишда никель, кобальт, графит, сурма, қалай, марганец, платина, ванадий, симоб ва мис ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш топширилди.2030 йилгача 16 турдаги муҳим металлар ишлаб чиқариш ҳажмини 2,7 млрд доллардан ошириш режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20260616/ozbekiston-muhim-minerallar-58363827.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0b/45593881_177:0:2908:2048_1920x0_80_0_0_6da7f59ecc3f114148a18f3dbfae7726.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, уран
иқтисод, ўзбекистон, уран
Ўзбекистон 2030 йилгача уран қазиб олишни икки бараварга оширишни режалаштирмоқда
Сўнгги йилларда жаҳонда уран хомашёсига талаб 15−20% га ошган.
ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда 2030 йилгача муҳим металлар бўйича ишлаб чиқариш ҳажмини 2,7 миллиард доллардан ошириш ва уран қазиб олишни икки бараварга кўпайтириб, 15 минг тоннага етказиш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевга "Навоийуран" корхонаси ва "Ўзбекистон технологик металлар комбинати" АЖнинг 2026 йилдаги устувор вазифалари бўйича тақдим этилган ҳисоботда
маълум қилинди.
2030 йилгача уран ишлаб чиқариш ҳажмини жорий йилдаги 7,5 минг тоннадан 15 минг тоннага, аниқланган захираларни эса 200 минг тоннага етказиш режалаштирилмоқда.
Тақдимотда маълум қилинишича, сўнгги йилларда жаҳонда уран хомашёсига талаб 15−20% га ошган. 2030 йилгача эса яна 28% га ўсиши кутилмоқда.
2026 йилда "Навоийуран" геология-қидирув ва бурғулаш ишларини кенгайтириши, қўшимча сорбция қурилмаларини ишга тушириши ва 250 та янги иш ўрни яратиши режалаштирилган.
Президент ишлаб чиқаришда муқобил технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш ва 2030 йилгача сульфат кислотаси ўрнини босувчи реагентлар улушини 40% га етказиш зарурлигини таъкидлади.
Ўзбекистон технологик металлар комбинати ҳозирда вольфрам, молибден, селен, теллур ва рений ишлаб чиқаради. Комбинатга уларга қўшимча равишда никель, кобальт, графит, сурма, қалай, марганец, платина, ванадий, симоб ва мис ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш топширилди.
2030 йилгача 16 турдаги муҳим металлар ишлаб чиқариш ҳажмини 2,7 млрд доллардан ошириш режалаштирилган.