https://sputniknews.uz/20260616/ozbekiston-muhim-minerallar-58363827.html
Ўзбекистонда муҳим минераллар соҳасида 4,2 млрд долларлик 120 та лойиҳа амалга оширилади
Ўзбекистонда муҳим минераллар соҳасида 4,2 млрд долларлик 120 та лойиҳа амалга оширилади
Sputnik Ўзбекистон
Чирчиқ шаҳрида “Келажак металлари” технопарки ва R&D марказининг фаолиятини кенг йўлга қўйилади. 16.06.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-06-16T09:23+0500
2026-06-16T09:23+0500
2026-06-16T09:23+0500
иқтисод
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/10/58363963_0:134:2560:1574_1920x0_80_0_0_554567a8e56989a5acfb33a69a15ef35.jpg
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. 2026−2030 йилларда Ўзбекистонда муҳим минераллар соҳасида 4,2 млрд долларлик 120 та лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев танишган тақдимот давомида маълум қилинди.Тақдимотда саноат учун муҳим минераллар хомашё базасини ривожлантириш салоҳиятини тўлиқ ишга солиш бўйича 2026-2030 йилларга мўлжалланган режалар кўриб чиқилди.Жорий йилнинг ўзида 166 миллион долларлик 12 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган. Натижада юқори софликдаги селен, теллур ва рений каби 3 турдаги янги металл, кукун металлургияси асосида автодеталлар сингари 21 турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳамда сульфат кислотаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Шунингдек, янги қувватлар ҳисобидан юзлаб иш ўринлари яратилади, бюджет тушумлари ва экспорт имкониятлари ортади.Вольфрам ва молибден бўйича “хомашё – қайта ишлаш – тайёр маҳсулот” занжирини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди. Бу орқали фақат концентрат ёки ярим тайёр маҳсулот эмас, балки юқори қўшилган қийматга эга металл кукунлари, қотишмалар, стерженлар, симлар, саноат учун деталлар ва бошқа тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсад қилинган.У ерда илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, юқори софликдаги металлар ва инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур шароит яратилади.Президент технопарк ва унинг резидентларига ер участкалари ҳамда инфратузилмадан фойдаланиш бўйича қўшимча имтиёзлар бериш, стартап лойиҳаларни молиялаштириш дастурини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.Марказий Осиёда муҳим минераллар бўйича ягона илмий-тадқиқот ва технологик марказни шакллантириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Таъкидланишича, Чирчиқ шаҳрида ташкил этилаётган нанотаҳлил лабораторияси геология, кончилик ва металлургия лойиҳалари учун замонавий таҳлил хизматларини кўрсатади.Лаборатория тўлиқ ишга тушгач, бир кунда 1 мингтагача намуна таҳлил қилиниб, 6,5 миллион долларлик импорт хизматлари маҳаллийлаштирилади, яна 4 миллион долларлик хизматлар экспорти йўлга қўйилади.Мутасаддиларга 2026-2030 йилларга мўлжалланган лойиҳалар ижросини қатъий назорат қилиш бўйича топшириқлар берилди.
https://sputniknews.uz/20260610/tog-kon-sanoati-58234919.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/10/58363963_143:0:2418:1706_1920x0_80_0_0_604a15e48a2d7b142f0773af0fa2ec33.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, шавкат мирзиёев
иқтисод, ўзбекистон, шавкат мирзиёев
Ўзбекистонда муҳим минераллар соҳасида 4,2 млрд долларлик 120 та лойиҳа амалга оширилади
Чирчиқ шаҳрида “Келажак металлари” технопарки ва R&D марказининг фаолиятини кенг йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. 2026−2030 йилларда Ўзбекистонда муҳим минераллар соҳасида 4,2 млрд долларлик 120 та лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев танишган тақдимот давомида
маълум қилинди. Тақдимотда саноат учун муҳим минераллар хомашё базасини ривожлантириш салоҳиятини тўлиқ ишга солиш бўйича 2026-2030 йилларга мўлжалланган режалар кўриб чиқилди.
“Унга кўра, умумий қиймати 4,2 миллиард долларлик 120 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Бу орқали тармоқ ҳажмини 2028 йилгача 1 миллиард долларга, 2030 йилгача 2 миллиард долларга етказиш имконияти борлиги қайд этилди”, - дейилган хабарда.
Жорий йилнинг ўзида 166 миллион долларлик 12 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган. Натижада юқори софликдаги селен, теллур ва рений каби 3 турдаги янги металл, кукун металлургияси асосида автодеталлар сингари 21 турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳамда сульфат кислотаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Шунингдек, янги қувватлар ҳисобидан юзлаб иш ўринлари яратилади, бюджет тушумлари ва экспорт имкониятлари ортади.
Вольфрам ва молибден бўйича “хомашё – қайта ишлаш – тайёр маҳсулот” занжирини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди. Бу орқали фақат концентрат ёки ярим тайёр маҳсулот эмас, балки юқори қўшилган қийматга эга металл кукунлари, қотишмалар, стерженлар, симлар, саноат учун деталлар ва бошқа тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсад қилинган.
Бунинг учун Чирчиқ шаҳрида “Келажак металлари” технопарки ва R&D марказининг фаолиятини кенг йўлга қўйиш белгиланган.
У ерда илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, юқори софликдаги металлар ва инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур шароит яратилади.
Президент технопарк ва унинг резидентларига ер участкалари ҳамда инфратузилмадан фойдаланиш бўйича қўшимча имтиёзлар бериш, стартап лойиҳаларни молиялаштириш дастурини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
Марказий Осиёда муҳим минераллар бўйича ягона илмий-тадқиқот ва технологик марказни шакллантириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Таъкидланишича, Чирчиқ шаҳрида ташкил этилаётган нанотаҳлил лабораторияси геология, кончилик ва металлургия лойиҳалари учун замонавий таҳлил хизматларини кўрсатади.
Лаборатория тўлиқ ишга тушгач, бир кунда 1 мингтагача намуна таҳлил қилиниб, 6,5 миллион долларлик импорт хизматлари маҳаллийлаштирилади, яна 4 миллион долларлик хизматлар экспорти йўлга қўйилади.
Мутасаддиларга 2026-2030 йилларга мўлжалланган лойиҳалар ижросини қатъий назорат қилиш бўйича топшириқлар берилди.