https://sputniknews.uz/20260610/tog-kon-sanoati-58234919.html
Тоғ-кон саноати ва геология соҳасида рақамли технологиялар жорий этилади
Тоғ-кон саноати ва геология соҳасида рақамли технологиялар жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
Натижада геологик маълумотларни шакллантириш, конларни моделлаш ва захираларни ҳисоблаш жараёни 2 карра тезлашади. 10.06.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-06-10T09:24+0500
2026-06-10T09:24+0500
2026-06-10T09:24+0500
жамият
ўзбекистон
тоғ-кон ва геология вазирлиги
рақамли технологиялар
сунъий интеллект
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/0a/58234756_0:134:2560:1574_1920x0_80_0_0_e97c270c9b6fdaf4591911e077976f14.jpg
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тоғ-кон саноати ва геология соҳасида рақамли ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш юзасидан тақдимот билан танишди.Таъкидланишича, мамлакат иқтисодиётида тоғ-кон саноати ва геология тармоғи муҳим ўрин тутади. 2025 йилда жами саноат маҳсулотининг 20 фоизи ушбу соҳа корхоналари ҳиссасига тўғри келди. Уларнинг бюджетга тушумлари 118,5 триллион сўмни ташкил этди.Келгуси беш йилда олтин захирасини қўшимча 879 тоннага, кумушни 510 тоннага, мисни 676 минг тоннага ошириш бўйича ишлар бошланганПрезидент бунинг учун соҳада технологик трансформацияни янги босқичга олиб чиқиш, ишлаб чиқариш жараёнларини сунъий интеллект ёрдамида бошқариш ва таҳлил қилиш тизимини шакллантириш зарурлигини таъкидлади.Тоғ-кон саноати ва геологияда хариталар, қидирув натижалари, бурғилаш маълумотлари, лаборатория таҳлиллари ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари каби жуда катта ҳажмдаги маълумотлар шаклланади. Уларни ягона электрон базага жамлаш, тезкор қидириш ва 3D моделлар орқали таҳлил қилиш янги конларни аниқлаш имкониятини оширади.Бунинг натижасида таннархни 10 фоизга камайтириш, янги конларни очиш муддатини 2 карра қисқартириш, инвесторларга тақдим этиладиган таклифлар сонини 4 баробар ошириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.Тақдимотда 2030 йилгача геология ва тоғ-кон саноатига 30 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилиш мақсад қилингани таъкидланди. Бунинг учун, аввало, инвесторлар талаб қилаётган сифатли ва ишончли рақамли маълумотлар базасини шакллантириш зарур.Шу муносабат билан Геологик маълумотлар миллий базасини яратиш таклиф қилинди. Мазкур жараёнда “Технологик трансформация маркази” ташкил этилиб, мавжуд 36 мингдан ортиқ ҳисоботлар ва бирламчи маълумотлар рақамли кўринишга ўтказилади. Натижада геологик маълумотларни шакллантириш, конларни моделлаш ва захираларни ҳисоблаш жараёни 2 карра тезлашади.2026-2030 йилларда геология соҳасида ҳамда 6 та йирик корхона – “Навоий кон-металлургия комбинати”, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати”, “Навоийуран”, “Ўзметкомбинат”, “Ўзбеккўмир” ҳамда “Ўзбекистон технологик металлар комбинати”да сунъий интеллект ва рақамли технологияларни жорий этиш бўйича жами 44 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20260505/uzbekistan-turkey-konchilik-qiymat-zanjir-shakllanishi-57335078.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/0a/58234756_143:0:2418:1706_1920x0_80_0_0_3ce464ec1a9c45267f3c600e230a3433.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, тоғ-кон ва геология вазирлиги, рақамли технологиялар, сунъий интеллект
жамият, ўзбекистон, тоғ-кон ва геология вазирлиги, рақамли технологиялар, сунъий интеллект
Тоғ-кон саноати ва геология соҳасида рақамли технологиялар жорий этилади
Натижада геологик маълумотларни шакллантириш, конларни моделлаш ва захираларни ҳисоблаш жараёни 2 карра тезлашади.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тоғ-кон саноати ва геология соҳасида рақамли ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш юзасидан тақдимот билан танишди.
Таъкидланишича, мамлакат иқтисодиётида тоғ-кон саноати ва геология тармоғи муҳим ўрин тутади. 2025 йилда жами саноат маҳсулотининг 20 фоизи ушбу соҳа корхоналари ҳиссасига тўғри келди. Уларнинг бюджетга тушумлари 118,5 триллион сўмни ташкил этди.
Келгуси беш йилда олтин захирасини қўшимча 879 тоннага, кумушни 510 тоннага, мисни 676 минг тоннага ошириш бўйича ишлар бошланган
“Сунъий интеллект технологиялари геологик маълумотларни тезкор таҳлил қилиш, қазилма бойликларни прогнозлаш, захираларни аниқ ҳисоблаш ва бурғилаш ишлари самарадорлигини ошириш имконини беради. Шу мақсадда геология-қидирув жараёнларининг барча босқичларига сунъий интеллект ечимларини жорий этиш режалаштирилган”, - дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Президент бунинг учун соҳада технологик трансформацияни янги босқичга олиб чиқиш, ишлаб чиқариш жараёнларини сунъий интеллект ёрдамида бошқариш ва таҳлил қилиш тизимини шакллантириш зарурлигини таъкидлади.
Тоғ-кон саноати ва геологияда хариталар, қидирув натижалари, бурғилаш маълумотлари, лаборатория таҳлиллари ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари каби жуда катта ҳажмдаги маълумотлар шаклланади. Уларни ягона электрон базага жамлаш, тезкор қидириш ва 3D моделлар орқали таҳлил қилиш янги конларни аниқлаш имкониятини оширади.
Бунинг натижасида таннархни 10 фоизга камайтириш, янги конларни очиш муддатини 2 карра қисқартириш, инвесторларга тақдим этиладиган таклифлар сонини 4 баробар ошириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Тақдимотда 2030 йилгача геология ва тоғ-кон саноатига 30 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилиш мақсад қилингани таъкидланди. Бунинг учун, аввало, инвесторлар талаб қилаётган сифатли ва ишончли рақамли маълумотлар базасини шакллантириш зарур.
Шу муносабат билан Геологик маълумотлар миллий базасини яратиш таклиф қилинди. Мазкур жараёнда “Технологик трансформация маркази” ташкил этилиб, мавжуд 36 мингдан ортиқ ҳисоботлар ва бирламчи маълумотлар рақамли кўринишга ўтказилади. Натижада геологик маълумотларни шакллантириш, конларни моделлаш ва захираларни ҳисоблаш жараёни 2 карра тезлашади.
2026-2030 йилларда геология соҳасида ҳамда 6 та йирик корхона – “Навоий кон-металлургия комбинати”, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати”, “Навоийуран”, “Ўзметкомбинат”, “Ўзбеккўмир” ҳамда “Ўзбекистон технологик металлар комбинати”да сунъий интеллект ва рақамли технологияларни жорий этиш бўйича жами 44 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.