Ўзбекистонда 1 547 та метан "заправка" бор — қайси вилоятларда энг кўп?

Oбуна бўлиш
Ўзбекистондаги метан қуйиш шохобчаларининг энг кўпи Фарғона вилоятида, энг ками эса Навоий ва Сирдарё вилоятларида жойлашган.
Ўзбекистон бўйича жами 1 547 та метан қуйиш шохобчаси фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳудудлар кесимида метан қуйиш шохобчалари сони қуйидагича:
Фарғона вилояти — 174 та;
Самарқанд вилояти — 147 та;
Андижон вилояти — 143 та;
Тошкент вилояти — 140 та;
Қорақалпоғистон Республикаси — 136 та;
Наманган вилояти — 134 та;
Қашқадарё вилояти — 117 та;
Сурхондарё вилояти — 108 та;
Бухоро вилояти — 100 та;
Хоразм вилояти — 95 та;
Тошкент шаҳри — 78 та.
Жиззах вилояти — 65 та;
Навоий вилояти — 55 та;
Сирдарё вилояти — 55 та;
Янгиликлар лентаси
0