Ўзбекистон термаси ФИФА рейтингида 60-ўринда: аввалги йилларда қайси поғоналарда эди?

© Пресс-служба Ассоциации футбола УзбекистанаСборная Узбекистана обыграла Иран со счетом 3:1 в товарищеском матче
Сборная Узбекистана обыграла Иран со счетом 3:1 в товарищеском матче - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси Марказий Осиёда етакчиликни сақлаб қолди. Жаҳон рейтингининг биринчи ўнталигида эса ўзгаришлар бўлди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)нинг янгиланган рейтингида 60-ўринни эгаллади. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида маълум қилинди.
Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа ҳисобида 1418,10 очко бор. Ўзбекистон аввалги рейтингга нисбатан бир поғона пастлаган бўлса-да, Марказий Осиё терма жамоалари орасида етакчиликни сақлаб қолди.
Ноябрь ойида Ўзбекистон Россияга қарши ўртоқлик учрашувида 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалаба эса жамоага йўқотилган рейтинг очколарини қоплаш имконини берди.
Марказий Осиё давлатлари терма жамоаларининг рейтингдаги ўринлари:
Ўзбекистон — 60-ўрин;
Тожикистон — 100-ўрин;
Қирғизистон — 102-ўрин;
Қозоғистон — 119-ўрин;
Туркманистон — 139-ўрин.
ФИФА жаҳон рейтингининг биринчи ўнталиги:
1.
Испания — 2004,48 очко;
2.
Аргентина — 1966,13;
3.
Франция — 1950,82;
4.
Англия — 1938,90;
5.
Марокаш — 1809,37;
6.
Португалия — 1801,28;
7.
Бразилия — 1800,91;
8.
Бельгия — 1790,37;
9.
Нидерландия — 1774,06;
10.
Колумбия — 1735,90.
Россия терма жамоаси эса 1545,59 очко билан 35-ўринда қолди. Россия жамоалари ва клублари 2022 йил февраль ойидан буён ФИФА ва УЕФА мусобақаларидан четлаштирилган.
Ўзбекистон 10 йил аввал қайси ўринда эди?
2016 йил ноябрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 62-ўринда эди. Ўша пайтда жамоа Осиё қитъасида олтинчи поғонани эгаллаган.
2025 йил охирида эса Ўзбекистон 54-ўринда бўлган. Шу тариқа, жамоа ҳозир ўтган йил якунига нисбатан олти поғона пастда, бироқ 2016 йил ноябрига қараганда икки поғона юқорида турибди.
Қайд этиш жоиз, ФИФА 2018 йилда рейтингни ҳисоблаш тизимини ўзгартирган. Шу боис турли йиллардаги ўринларни таққослаш мумкин бўлса-да, рейтинг очколарини бевосита солиштириш тўғри эмас.
Главный тренер сборной Узбекистана Фабио Каннаваро - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2026
“Бу менинг хатойим ҳам”: Каннаваро Россияга қарши ўйиндаги мағлубият сабабларини санади
Янгиликлар лентаси
0