https://sputniknews.uz/20261118/netanyaxu-israel-parlament-nazorat-62101277.html
Нетаньяху Исроил парламенти устидан назоратни йўқотди
Нетаньяху Исроил парламенти устидан назоратни йўқотди
Sputnik Ўзбекистон
Нетаньяху Исроил парламенти устидан назоратни йўқотди. Мухолифат ва араб партиялари қўллаб-қувватлаган Метан Кахана Кнессет раиси бўлди. Янги ҳукуматни шакллантириш бўйича музокаралар давом этмоқда.
2026-11-18T15:46+0500
2026-11-18T15:46+0500
2026-11-18T16:16+0500
исроил
сиёсат
дунё янгиликлари
сайловлар
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/12/62101053_0:87:3071:1814_1920x0_80_0_0_811c4e43b58509754b3711c185ecb51b.jpg
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг сиёсий рақиблари мамлакат парламенти — Кнессет раҳбарияти устидан назоратни қўлга олди. Мухолифатдаги "Яшар" партияси вакили Метан Кахана парламент раиси этиб сайланди, деб хабар бермоқда РИА Новости.120 нафар депутатдан иборат Кнессетда Кахана номзодини 66 нафар парламентарий қўллаб-қувватлади. Нетаньяхунинг "Ликуд" партиясидан кўрсатилган Офир Кац эса 52 та овоз олди.Нетаньяхунинг қароргоҳида янги парламент раиси "Исроил душманлари кўмагида" сайлангани айтилди. Бу билан Каханани қўллаб-қувватлаган араб партиялари вакилларига ишора қилинди.Исроилда сиёсий вазият27 октябрда ўтказилган парламент сайловларида Нетаньяху блоки 53 та, Гади Айзенкот бошчилигидаги мухолифат эса 48 та ўринни қўлга киритган. Араб партиялари 19 та мандатга эга бўлган.Сайловлардан сўнг Исроил президенти Ицхак Герцог Айзенкотга янги ҳукуматни шакллантириш ваколатини берди. Бунинг учун унга 28 кун ажратилган.Маълумот учун: Кнессет Исроилнинг олий қонун чиқарувчи органи бўлиб, қонунлар ва давлат бюджетини қабул қилади, ҳукумат фаолиятини назорат қилади ҳамда белгиланган тартибда унга ишончсизлик билдириши мумкин. Парламент раиси эса мажлисларни бошқаради, ўринбосарлари билан биргаликда кун тартибини белгилайди ва қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш жараёнида муҳим роль ўйнайди. Шу боис бу лавозимнинг мухолифат қўлига ўтиши Нетаньяхунинг парламентдаги сиёсий имкониятларини чеклаши мумкин.
https://sputniknews.uz/20261108/palestine-ayzenkot-netanyaxu-61832458.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/12/62101053_245:0:2974:2047_1920x0_80_0_0_57b7bb2445e08f33c5b64df96866f70a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
исроил, сиёсат, дунё янгиликлари, сайловлар, дунёда
исроил, сиёсат, дунё янгиликлари, сайловлар, дунёда
Нетаньяху Исроил парламенти устидан назоратни йўқотди
15:46 18.11.2026 (янгиланди: 16:16 18.11.2026) Мухолифат ва араб партиялари қўллаб-қувватлаган Метан Кахана Кнессет раиси этиб сайланди. У 120 нафар депутатдан 66 нафарининг овозини олди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг сиёсий рақиблари мамлакат парламенти — Кнессет раҳбарияти устидан назоратни қўлга олди. Мухолифатдаги "Яшар" партияси вакили Метан Кахана парламент раиси этиб сайланди, деб
хабар бермоқда РИА Новости.
120 нафар депутатдан иборат Кнессетда Кахана номзодини 66 нафар парламентарий қўллаб-қувватлади. Нетаньяхунинг "Ликуд" партиясидан кўрсатилган Офир Кац эса 52 та овоз олди.
Кахананинг сайланишида мухолифат билан бир қаторда араб партиялари депутатларининг овозлари ҳам ҳал қилувчи аҳамият касб этди.
Нетаньяхунинг қароргоҳида янги парламент раиси "Исроил душманлари кўмагида" сайлангани айтилди. Бу билан Каханани қўллаб-қувватлаган араб партиялари вакилларига ишора қилинди.
27 октябрда ўтказилган парламент сайловларида Нетаньяху блоки 53 та, Гади Айзенкот бошчилигидаги мухолифат эса 48 та ўринни қўлга киритган. Араб партиялари 19 та мандатга эга бўлган.
Сайловлардан сўнг Исроил президенти Ицхак Герцог Айзенкотга янги ҳукуматни шакллантириш ваколатини берди. Бунинг учун унга 28 кун ажратилган.
Ҳозирча Нетаньяху ҳукумат раҳбари лавозимида қолмоқда, бироқ Кнессет раҳбариятининг мухолифат қўлига ўтиши унинг парламентдаги таъсирини чеклайди.
Маълумот учун: Кнессет Исроилнинг олий қонун чиқарувчи органи бўлиб, қонунлар ва давлат бюджетини қабул қилади, ҳукумат фаолиятини назорат қилади ҳамда белгиланган тартибда унга ишончсизлик билдириши мумкин. Парламент раиси эса мажлисларни бошқаради, ўринбосарлари билан биргаликда кун тартибини белгилайди ва қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш жараёнида муҳим роль ўйнайди. Шу боис бу лавозимнинг мухолифат қўлига ўтиши Нетаньяхунинг парламентдаги сиёсий имкониятларини чеклаши мумкин.