https://sputniknews.uz/20261118/mirziyoeva-russia-tadbirkorlar-bukhara-turizm-62093266.html
Саида Мирзиёева россиялик тадбиркорлар билан Бухоро туризмини муҳокама қилди
Саида Мирзиёева россиялик тадбиркорлар билан Бухоро туризмини муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Россиялик тадбиркорлар Владислав Доронин ва Павел Тё билан учрашувда Бухоро туризмини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. 18.11.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-11-18T12:10+0500
2026-11-18T12:10+0500
2026-11-18T13:07+0500
сайёҳлар
саида мирзиёева
ҳамкорлик
бухоро
россия
ўзбекистон
туризм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/12/62093092_0:134:2560:1574_1920x0_80_0_0_5eaae753de2921f2d9e0f7460c6bdd40.jpg
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева россиялик тадбиркорлар — "Aman Group" раиси Владислав Доронин ва "Capital Group" директорлар кенгаши раиси Павел Тё билан Бухорода туризмни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.Учрашувда тарихий меросни асраб-авайлаган ҳолда Бухоронинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш ва халқаро брендлар билан ҳамкорлик қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.Маълумот учун, "Capital Group" директорлар кенгаши раиси Павел Тё 1963 йилда Тошкентда туғилган.Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев Бухорога хорижий сайёҳлар оқимини икки баравар ошириб, йилига 7 млн нафарга етказиш бўйича дастур ишлаб чиқишни топширган эди.2026 йилда вилоятга 3,5 млн нафар хорижий сайёҳ келиши кутилмоқда. Туризмни ривожлантириш доирасида янги меҳмонхоналар, сайёҳлик марказлари ва замонавий инфратузилма объектларини барпо этиш режалаштирилган.Жумладан, Бухорода "Hilton Garden Inn" ва "Holiday Inn" меҳмонхоналари қурилмоқда, Бухоро туманида эса 500 миллион долларлик сайёҳлик кластери ташкил этиш кўзда тутилган.
https://sputniknews.uz/20261103/buxoro-xalqaro-sammitlarga-tayyorlanmoqda-105-mln-dollarlik-markaz-va-yangi-mehmonxonalar-61706793.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/12/62093092_142:0:2418:1707_1920x0_80_0_0_0cbfba6ad46a6327f65674f4515a6eea.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сайёҳлар, саида мирзиёева, ҳамкорлик, бухоро, россия, ўзбекистон, туризм
сайёҳлар, саида мирзиёева, ҳамкорлик, бухоро, россия, ўзбекистон, туризм
Саида Мирзиёева россиялик тадбиркорлар билан Бухоро туризмини муҳокама қилди
12:10 18.11.2026 (янгиланди: 13:07 18.11.2026) Россиялик тадбиркорлар Владислав Доронин ва Павел Тё билан учрашувда Бухоро туризмини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева россиялик тадбиркорлар — "Aman Group" раиси Владислав Доронин ва "Capital Group" директорлар кенгаши раиси Павел Тё билан Бухорода туризмни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида
маълум қилди.
Учрашувда тарихий меросни асраб-авайлаган ҳолда Бухоронинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш ва халқаро брендлар билан ҳамкорлик қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.
"Биз тарихий меросга авайлаб ёндашадиган халқаро брендлар билан шерикликка очиқмиз. Бундай ташаббуслар мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз", — деб ёзди Мирзиёева.
Маълумот учун, "Capital Group" директорлар кенгаши раиси Павел Тё 1963 йилда Тошкентда туғилган.
Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев Бухорога хорижий сайёҳлар оқимини икки баравар ошириб, йилига 7 млн нафарга етказиш бўйича дастур ишлаб чиқишни топширган эди.
2026 йилда вилоятга 3,5 млн нафар хорижий сайёҳ келиши кутилмоқда. Туризмни ривожлантириш доирасида янги меҳмонхоналар, сайёҳлик марказлари ва замонавий инфратузилма объектларини барпо этиш режалаштирилган.
Жумладан, Бухорода "Hilton Garden Inn" ва "Holiday Inn" меҳмонхоналари қурилмоқда, Бухоро туманида эса 500 миллион долларлик сайёҳлик кластери ташкил этиш кўзда тутилган.