Бухоро халқаро саммитларга тайёрланмоқда: 105 млн долларлик марказ ва янги меҳмонхоналар

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Бухаре создается новый центр для международных мероприятий и туристов
В Бухаре создается новый центр для международных мероприятий и туристов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2026
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Қўшмадрасани реставрация қилиш режаси билан ҳам танишди.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрида қурилаётган янги туризм маркази, Конгресс-холл ва замонавий меҳмонхоналардаги ишлар билан танишди. Шунингдек, Қўшмадраса ансамблини реставрация қилиш режаси тақдимот қилинди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
105 миллион долларлик туризм маркази
Бухорода 50 гектар майдонда янги туризм маркази барпо этилмоқда. Лойиҳага жами 105 млн доллар инвестиция йўналтирилиши режалаштирилган.
Марказда қабуллар уйи, кўргазмалар зали, музей, иккита замонавий меҳмонхона, 80 та оилавий меҳмон уйи, 2 минг ўринли амфитеатр ҳамда 70 тадан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаси қурилади. Шунингдек, ҳунармандчилик марказлари, сайилгоҳлар ва сунъий кўл ташкил этилади.

Ҳозир мажмуанинг 10 гектар майдонида муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилмоқда. Ишларга 50 тага яқин махсус техника жалб қилинган.

Марказ тўлиқ ишга тушгач, 2 мингта иш ўрни яратилиши, Бухорога қўшимча 2 миллион нафардан ортиқ сайёҳ жалб қилиниши кутилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, маҳаллий бюджетга йиллик тушум 288 млрд сўмга етиши мумкин.
Конгресс-холл ва иккита меҳмонхона
Президент Бухоро шаҳридаги Конгресс-холл мажмуаси ва иккита халқаро бренд остидаги меҳмонхона қурилишини ҳам кўздан кечирди.
Қиймати 60 миллион доллар бўлган Конгресс-холл лойиҳаси доирасида 14,5 минг квадрат метр майдонли бино қурилмоқда. Унда йирик форумлар, халқаро анжуманлар ва олий даражадаги учрашувларни ўтказиш кўзда тутилган. Ҳозир асосий бетонлаштириш ишлари якунланган, фасад, том ва муҳандислик тармоқларини қуриш давом этмоқда.
Шу ҳудудда қиймати 37 млн долларлик "Hilton Garden Inn" ва 39,6 млн долларлик "Holiday Inn" меҳмонхоналари ҳам барпо этилмоқда. Ҳар икки меҳмонхона етти қаватли ва 212 хонали бўлади. "Holiday Inn" ёнида икки қаватли бизнес маркази ҳам қурилмоқда.
Қўшмадраса ансамбли реставрация қилинади
Давлат раҳбари Бухородаги Қўшмадраса ансамблига ҳам ташриф буюриб, уни реставрация қилиш режаси билан танишди.
Ансамбль XVI асрга оид икки тарихий обида — 1588–1590 йилларда барпо этилган Абдуллахон мадрасаси ва 1566–1567 йилларда Абдуллахон II томонидан онаси шарафига қурдирилган Модарихон мадрасасидан иборат.
Ўз даврида Абдуллахон мадрасаси Мовароуннаҳрнинг йирик илм-фан марказларидан бири бўлган. Унда диний фанлар билан бир қаторда математика, геометрия, мантиқ, фалсафа ва тиббиёт ҳам ўқитилган.
Ансамбль 2023–2024 йилларда 6 млрд сўмлик лойиҳа доирасида қисман реставрация қилинган. Ҳозир унга ташриф буюраётган сайёҳлар сони 1 млн нафарга етгани маълум қилинди.
Бухоро — сайёҳлар танлайдиган шаҳар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2026
Қадимий Бухоро — сайёҳлар танлайдиган шаҳар
Янгиликлар лентаси
0