https://sputniknews.uz/20261118/kazakhstan-internet-nazorat-62104062.html
Фолбинлардан "мотиваторлар"гача: Қозоғистон интернет назоратини кучайтирмоқчи
Фолбинлардан "мотиваторлар"гача: Қозоғистон интернет назоратини кучайтирмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда фолбинлар контентига белги қўйиш, онлайн-коучлардан диплом талаб қилиш, 5 мингдан ортиқ обуначили аноним аккаунтларни аниқлаш ва розиликсиз сурат эълон қилганлар учун жарима жорий этиш таклиф қилинмоқда.
2026-11-18T17:47+0500
2026-11-18T17:47+0500
2026-11-18T17:47+0500
ижтимоий тармоқ
интернет
блогер
болалар
дунёда
дунё янгиликлари
қозоғистон
марказий осиё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/09/42425743_0:256:2731:1792_1920x0_80_0_0_b8efa73ca49ea0cb2e8e86cda913464b.jpg
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Қозоғистонда фолбинлар, онлайн-коучлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига янги талаблар жорий этиш режалаштирилмоқда. Тегишли қонун лойиҳалари парламентда биринчи ўқишда маъқулланди, деб хабар бермоқда Sputnik Қозоғистон.Янги қоидаларга кўра, фолбинлар, башоратчилар ва сеҳргарлик хизматларини таклиф қилувчилар ўз контентида бундай хизматлар кўнгилочар хусусиятга эга экани, илмий ёки амалий жиҳатдан тасдиқланмаганини кўрсатиши шарт бўлади.Қонун лойиҳаларида интернетдаги аноним аккаунтлар устидан назоратни кучайтириш ҳам назарда тутилган. Жумладан, 5 мингдан ортиқ обуначиси бўлган аноним фойдаланувчилар ва оммавий саҳифаларни идентификация қилиш ҳамда уларнинг реестрини юритиш таклиф этилмоқда.Маданият ва ахборот вазири Арман Қириқбоевнинг маълум қилишича, 2026 йилнинг дастлабки ўн ойида интернет платформаларида қонунга зид 128,5 мингта материал аниқланган. Уларнинг қарийб 70 фоизи ўчирилган.Шу боис онлайн платформаларни Қозоғистонда расмий ваколатхона очишга мажбурлаш, қонунга зид материалларни ўчириш бўйича талабларни бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш режалаштирилмоқда.Бундан ташқари, фуқароларнинг суратларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда эълон қилганлик учун жарималар жорий этиш таклиф қилинган. Жарима миқдори жисмоний шахслар учун тахминан 290 доллар, ташкилотлар учун эса 580 доллардан 1950 долларгача бўлиши мумкин.Ҳозирча ушбу талаблар қонун лойиҳаси босқичида. Улар кучга кириши учун парламентдаги кейинги қонунчилик жараёнларидан ўтиши керак.
https://sputniknews.uz/20260826/kazakhstan-bolalar-ijtimoiy-tarmoq-taqiq-59980619.html
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/09/42425743_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_62904bcfcd3a0aefcc512b518f380d04.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ижтимоий тармоқ, интернет, блогер, болалар, дунёда, дунё янгиликлари, қозоғистон, марказий осиё
ижтимоий тармоқ, интернет, блогер, болалар, дунёда, дунё янгиликлари, қозоғистон, марказий осиё
Фолбинлардан "мотиваторлар"гача: Қозоғистон интернет назоратини кучайтирмоқчи
Қозоғистонда 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлаш, фолбинлар ва "мотиваторлар"га янги талаблар қўйиш таклиф этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Қозоғистонда фолбинлар, онлайн-коучлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига янги талаблар жорий этиш режалаштирилмоқда. Тегишли қонун лойиҳалари парламентда биринчи ўқишда маъқулланди, деб
хабар бермоқда Sputnik Қозоғистон.
Янги қоидаларга кўра, фолбинлар, башоратчилар ва сеҳргарлик хизматларини таклиф қилувчилар ўз контентида бундай хизматлар кўнгилочар хусусиятга эга экани, илмий ёки амалий жиҳатдан тасдиқланмаганини кўрсатиши шарт бўлади.
"Мотиваторлар", яъни онлайн-коучлар ва таълим курслари муаллифлари эса ўз малакасини тасдиқловчи диплом ёки сертификат ҳақидаги маълумотларни эълон қилиши керак
Қонун лойиҳаларида интернетдаги аноним аккаунтлар устидан назоратни кучайтириш ҳам назарда тутилган. Жумладан, 5 мингдан ортиқ обуначиси бўлган аноним фойдаланувчилар ва оммавий саҳифаларни идентификация қилиш ҳамда уларнинг реестрини юритиш таклиф этилмоқда.
Маданият ва ахборот вазири Арман Қириқбоевнинг маълум қилишича, 2026 йилнинг дастлабки ўн ойида интернет платформаларида қонунга зид 128,5 мингта материал аниқланган. Уларнинг қарийб 70 фоизи ўчирилган.
Шу боис онлайн платформаларни Қозоғистонда расмий ваколатхона очишга мажбурлаш, қонунга зид материалларни ўчириш бўйича талабларни бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, фуқароларнинг суратларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда эълон қилганлик учун жарималар жорий этиш таклиф қилинган. Жарима миқдори жисмоний шахслар учун тахминан 290 доллар, ташкилотлар учун эса 580 доллардан 1950 долларгача бўлиши мумкин.
Яна бир ўзгариш 16 ёшга тўлмаган болаларнинг ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлашни назарда тутади.
Ҳозирча ушбу талаблар қонун лойиҳаси босқичида. Улар кучга кириши учун парламентдаги кейинги қонунчилик жараёнларидан ўтиши керак.