Қозоғистонда 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлар тақиқланиши мумкин

CC BY 2.0 / Robert Scoble / My Verizon iPhoneЭкран смартфона
Экран смартфона  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2026
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларда янги аккаунт очишини тақиқловчи қонун лойиҳаси парламентга киритилди.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Қозоғистонда 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқловчи қонун лойиҳаси парламентга киритилди. Бу ҳақда мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев педагогларнинг август конференциясида маълум қилди.
Давлат раҳбари қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашини билдириб, ижтимоий тармоқлар, рақамли платформалар, сунъий интеллект ва агрессив маркетинг болалар дунёқарашига оила ва мактабдан кам таъсир кўрсатмаётганини таъкидлади.
Ҳужжат 16 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга ижтимоий тармоқларда янги аккаунт очишни тақиқлашни назарда тутади.
Чеклов мессенжерларга татбиқ этилмайди. Болаларнинг аввалдан мавжуд аккаунтлари қандай тартибга солиниши ва ёшни текшириш механизми ҳозирча тўлиқ очиқланмаган.
Тоқаев ҳукуматга болалар SIM-карталарини мажбурий жорий этишни кенгайтиришни ҳам топширди. Бундай SIM-карталар орқали боланинг ёшига мос бўлмаган сайтлар ва зарарли контентга киришни чеклаш мумкин бўлади.
Болаларни ижтимоий тармоқлардан ҳимоя қилиш бўйича чекловлар бошқа давлатларда ҳам кучаймоқда. Австралия 2025 йил декабрда 16 ёшгача бўлганлар учун йирик платформаларни тақиқлаган биринчи мамлакат бўлди. Шундан сўнг 4,7 миллионга яқин аккаунт ёпилди.
Индонезияда ҳам 16 ёшгача бўлган болаларнинг қатор платформаларда аккаунтга эга бўлиши босқичма-босқич тақиқланмоқда.
Норвегия ҳукумати болаларнинг 16 ёшга тўладиган йилнинг 1 январидан ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чекловчи қонун лойиҳасини 2026 йил охиригача парламентга киритмоқчи.
Янги Зеландия ҳукумати худди шундай қонун лойиҳасини парламентга киритишини эълон қилди.
Польша 15 ёшгача бўлган болалар учун чеклов тайёрламоқда. Францияда эса шундай қонун Конституциявий кенгаш томонидан шахсий ҳаёт ва сўз эркинлигига доир кафолатлар етарли эмаслиги сабабли тўхтатилди.
Социальные сети на экране смартфона - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2026
Норвегия 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлайди
Янгиликлар лентаси
0