Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ ва Индонезия ўртасидаги эркин савдо битими 2027 йил бошида кучга киради — Путин

© Getty Images / Abdul AzisДжакарта
Джакарта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2026
Oбуна бўлиш
ЕОИИнинг эркин савдо битимлари тузилган ҳамкор мамлакатлардан иборат имтиёзли бозори сўнгги уч йилда уч баравар кенгайди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Индонезия ўртасидаги эркин савдо битими 2027 йил бошида кучга киради. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида ўтаётган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (ОТИҲ) форуми доирасидаги ишбилармонлар саммитида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, сўнгги уч йилда ЕОИИнинг эркин савдо битимлари тузилган ҳамкор мамлакатлардан иборат имтиёзли бозори уч баравар кенгайди.
2025 йилда Эрон билан эркин савдо битими кучга кирган бўлса, 2026 йилда Бирлашган Араб Амирликлари ва Мўғулистон билан ҳам шундай келишувлар ишлай бошлади.
ЕОИИ бошқа давлатлар билан ҳам эркин савдо алоқаларини кенгайтирмоқда:
Ҳиндистон билан эркин савдо тўғрисида музокаралар олиб борилмоқда;
Тунис билан муҳокамалар бошланмоқда;
Покистон, Иордания, Миср, Жанубий Африка Республикаси ва Зимбабве билан шундай битимлар тузиш истиқболлари ўрганилмоқда.
ЕОИИ ва Индонезия ўртасидаги эркин савдо битими 2025 йил 21 декабрда Санкт-Петербургда имзоланган. Ҳужжат 11,8 мингдан ортиқ товар позицияси бўйича божларни камайтириш ёки бекор қилишни назарда тутади.
Аввалроқ Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Алексей Груздев мазкур битим 2026 йил охиригача кучга кириши мумкинлигини билдирган эди.
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Прабово Субианто - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Индонезия президенти ЕОИИни ҳамкорлик намунаси деб атади
Янгиликлар лентаси
0