ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Индонезия президенти Прабово Субианто Шарқий иқтисодий форумда мамлакат иқтисодий иттифоқларни ривожлантиришга ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан эркин савдо битимини тезроқ жорий этишга тайёрлигини билдирди.Владивостокда бўлиб ўтган ялпи мажлисда сўзга чиққан сиёсатчи Евроосиё интеграциясининг муҳимлигини таъкидлади.Субианто ЕОИИ мамлакатларини келишувни ратификация қилиш учун ички тартиб-тамойилларни имкон қадар тезроқ якунлашга чақирди. Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳужжат савдо архитектурасининг энг муҳим элементига айланади.
Прабово Субиантонинг сўзларига кўра, ЕОИИ ҳар бир аъзонинг фаровонлигига эришишга қаратилган ҳамкорликдир.
ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Индонезия президенти Прабово Субианто Шарқий иқтисодий форумда мамлакат иқтисодий иттифоқларни ривожлантиришга ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан эркин савдо битимини тезроқ жорий этишга тайёрлигини билдирди.
“Индонезия бирор бир ҳарбий иттифоққа қўшилишни истамайди, аммо биз иқтисодий иттифоққа қўшилишга тайёрмиз. ЕОИИ билан эркин савдо шартномаси – айнан бунинг мисоли. Бу ким биландир иттифоқ тузиш эмас, бу ҳар бирининг фаровонлигига эришишга қаратилган ҳамкорликдир”, - деди Индонезия етакчиси. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирмоқда.
Субианто ЕОИИ мамлакатларини келишувни ратификация қилиш учун ички тартиб-тамойилларни имкон қадар тезроқ якунлашга чақирди. Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳужжат савдо архитектурасининг энг муҳим элементига айланади.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.