Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Индонезия ЕОИИ мамлакатларига экспортни икки баравар кўпайтиришга умид қилмоқда

© SputnikФлаг Индонезии
Флаг Индонезии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2026
Oбуна бўлиш
2025 йил 21 декабрда ЕОИИ мамлакатлари Индонезия билан эркин савдо тўғрисида битим имзолаган.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Индонезия Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларига экспортини икки баравар оширишга умид қилмоқда. Бу ҳақда Индонезия саноат вазирлигининг саноат барқарорлиги, минтақавий ривожланиш ва халқаро саноат (KPAII) бош директори Три Супонди маълум қилди.

“Биз ЕОИИ билан эркин савдо зонаси тўғрисида битим имзолаганмиз. Умид қиламизки, биз Евроосиё иқтисодий иттифоқи бозорига экспорт ҳажмини икки баравар кўпайтириш кўрсаткичига эришамиз”, - деди у “Иннопром” кўргазмаси якунлари бўйича матбуот анжуманида.

Шунингдек, Супонди Индонезия битимни якунлаш босқичида эканлигини таъкидлади.
2025 йил 21 декабрда Санкт-Петербургда ЕОИИ мамлакатлари Индонезия билан эркин савдо тўғрисида битим имзолаган.
Евроосиё иқтисодий комиссияси савдо вазири Андрей Слепнёв божларнинг мутлақ пасайиши ЕОИИнинг Индонезия билан тахминан 3 миллиард долларлик савдосига таъсир қилишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, битим кучга киргандан кейинги уч-беш йил ичида мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш икки баравар кўпайиши керак.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Джакарта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ мамлакатлари Индонезияга нима сотиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0