https://sputniknews.uz/20261117/uzbekistan-quyosh-energetika-taklif-62077437.html
Олимлар Ўзбекистонда қуёш энергетикасига янгича ёндашувни таклиф этишди
Олимлар Ўзбекистонда қуёш энергетикасига янгича ёндашувни таклиф этишди
Sputnik Ўзбекистон
МИСИС олими Данила Саранин Sputnik билан суҳбатда бино ойналарига ўрнатиш мумкин бўлган ярим шаффоф қуёш панеллари ҳақида гапирди. Олимлар уларни Ўзбекистонда, жумладан, биноларнинг шимолий томонида синаб кўрмоқчи.
2026-11-17T16:10+0500
2026-11-17T16:10+0500
2026-11-17T16:10+0500
қуёш фотоэлектр станцияси
қуёш электрстанцияси
олимлар
россия
ўзбек кино
тадқиқот
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/11/62074938_0:155:3000:1843_1920x0_80_0_0_4e0f69ab33056f48e1663118af8884c9.jpg
Янги авлод қуёш панелларини ишлаб чиқариш технологияси Ўзбекистонда харидоргир бўлиши мумкин, деди "МИСиС" Миллий тадқиқот технологик университетининг Истиқболли қуёш энергетикаси лабораторияси раҳбари, техника фанлари доктори Данила Саранин Sputnik билан суҳбатда. Унинг сўзларига кўра, бундай панелларни ишлаб чиқариш арзонроққа тушади ва улар анъанавий ечимларга қараганда самаралироқдир — бу эса мамлакат учун қуёш электр энергиясини янада ҳамёнбоп қилиши мумкин.— Данила Сергеевич, қуёш панелларини ишлаб чиқариш технологиянгиз ўзи қандай ва нима учун у Ўзбекистонда талабгир бўлиши мумкин?— Мазкур технология Ўзбекистон учун катта салоҳиятга эга, чунки мамлакат арзон электр энергиясига муҳтож. Мавжуд тармоқларга самарали интеграция қилинган қуёш генерацияси эса долзарб вазифа ҳисобланади. Қуёшнинг борлиги ўз-ўзидан арзон электр энергиясини кафолатламайди — энергетика тизими самарали ташкил этилиши ва анъанавий энергетика билан рақобатлаша олиши керак.Айнан шу мақсадда биз шаҳарларда қуёшдан электр энергияси олиш имкониятларини кенгайтирувчи технологияни таклиф этмоқдамиз. Одатда қуёш энергетикаси деганда кўз олдимизга қуёш батареялари жойлашган далалар келади. Бироқ ҳозирда параллел равишда бошқа ечимлар йўналиши ҳам ривожланмоқда: бунда панеллар бинонинг томи ёки фасадига ўрнатилади ёхуд ярим шаффоф ойна кўринишида тайёрланади. Охирги усулни авваллари анъанавий кремний технологияси ёрдамида амалга ошириб бўлмас эди. Яримўтказгичли материал — перовскит туфайли бунинг имкони пайдо бўлди.— Перовскитлар ўзи нима ва уларнинг анъанавий ечимлардан афзаллиги нимада?— Булар қалинлиги бир микрондан ҳам кичик бўлган юпқа плёнкалардир. Улар жуда юпқа бўлгани боис, панелни ярим шаффоф қилиш, пигмент қўшиш орқали унга махсус ранг бериш ёки шу даражада шаффоф қилиш мумкинки, ҳатто ойна фасадга қараган одам бу қуёш батареяси эканини хаёлига ҳам келтирмайди.Бундан ташқари, перовскитлар ўзининг яримўтказгичлик хусусиятлари ҳисобига кремнийга нисбатан бир суткада ҳам, бир йилда ҳам кўпроқ энергия ишлаб чиқариш имконини беради: уларда ёруғликни ютиш коэффициенти бир неча баробар юқори. Тарқоқ ёруғликда ва булутли об-ҳавода ҳам улар энергия тўплашда давом этади, кремнийда эса бундай пайтда йўқотишлар катта бўлади. Бундан беш йил аввал бундай материаллар ёруғлик таъсирида — мураккаб коррозия жараёнлари туфайли ўз рангини йўқотар эди. Ҳозирга келиб олимлар коррозиянинг олдини олиш мақсадида материални емирилишдан ҳимоя қилишнинг махсус усуллари, яъни пассивация методларини ишлаб чиқишди ва перовскит батареялари тажриба-синов тариқасида ишлаб чиқариш босқичига қадам қўйди.Бу — юқори самарадорлик дизайнерлик ва конструкторлик ечимларига зид келмай, аксинча, улар билан уйғунлашиб кетган айни ҳолатдир.— Перовскитнинг иқтисодий афзаллиги ҳақида гапириш мумкинми?— Таннархни муайян бир ҳудудда бутун логистика тизими йўлга қўйилгандан кейингина таққослаш мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳисоб-китобларга кўра, перовскит кремнийдан арзонроқ — эритмалардан босиб чиқариш жараёни монокристалларни ўстириш, вакуум ва юқори ҳароратни талаб қилмайди. Лекин перовскит ҳали кремний каби юзлаб гигаваттлик бозорга эга бўлмагани сабабли, буни аллақачон рўёбга чиққан воқелик деб аташга ҳали эрта — ҳозирча гап фақат салоҳият ҳақида бормоқда.— Лабораториянгиз бозорга аниқ нималарни таклиф этмоқда ва сизнинг панелларингиз бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг ишланмаларидан нимаси билан фарқ қилади?— Бугунги кунда дунёда — Осиё, Европа, Америка ва ҳатто Австралияда йигирмадан ортиқ конвейер линиялари мавжуд. Уларнинг барчаси экструзион босма (яъни босмахонадаги каби эритмани қолип орқали сиқиб чиқариб, материални юзага суртиш) асосида ишлайди, аммо ҳар кимнинг ўз рецептураси бор. Дунё ҳам ярим шаффоф батареяларни таклиф этаётган экан, биз жаҳон бозорига нима бера оламиз? Биз қизиганда рақобатчиларимизники каби қувватини йўқотмайдиган батареяларни таклиф қиляпмиз. Бизда махсус барқарорлаштирилган электродлар (панель ичидаги қатламлар) ва буферлар мавжуд бўлиб, улар қуёш батареясининг жуда узоқ муддат хизмат қилишига замин яратади.— Технология бозорга чиқишга қанчалик тайёр ва амалда нималарни синаб кўришга муваффақ бўлинди?— Панеллардан иборат тажриба фотоэлектр тизимимиз ҳозирда Москвадаги "Сбер Сити" ҳудудида, бинолардан бирининг томида синов тариқасида ишлатилмоқда. У ерда янги энергия тизимлари, жумладан, қуёш панеллари шунчаки кўргазма учун эмас, балки реал самарадорликка эришиш мақсадида жорий этилмоқда. Бу эса панеллар реал шароитларда ўзини қандай тутишини ва узилишлар юз бериш-бермаслигини кузатиш учун зарур.Бунгача биз бир қатор малака синовларидан ўтдик: термотсикллаш (панелларни ҳароратнинг кескин ўзгаришига чидамлилигини текшириш) ва ультрабинафша нурлари таъсирини синадик, шунингдек, аккредитациядан ўтган ташкилотда ФИК (фойдали иш коэффициенти) 20 фоиздан юқори эканини тасдиқладик. Университет деворлари орасида пайдо бўлган технология учун анча узоқ йўлни босиб ўтдик, бироқ олдинда ҳали қилинадиган ишлар кўп. Бир неча мегаватт қувватга эга завод қуриш учун жиддий инвестициялар киритиш ва барча хавфларни бартараф этиш талаб этилади. Хусусиятларни фақат прототипларда тасдиқлашнинг ўзи камлик қилади — тизим оғир шароитларда ва реал миқёсда ишлаб кўриши шарт. Бу саноатнинг қатъий талабидир.— Панелларингизни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкинми ва бунинг учун нималар керак бўлади?— Бу мумкин. Бунинг учун асосий капитал харажатлар, шунингдек, перовскитнинг ўзига хос жиҳатларини пухта эгаллаган технологлар жамоаси керак — зеро, бу кремнийдан тубдан фарқ қилувчи мутлақо янги технологиядир. Ўзбекистонда конвейерли заводни ишга туширишнинг бирдан-бир мақбул йўли — бу ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда соҳа мутахассисларини тайёрлайдиган университет муҳитини шакллантириш.Айни дамда эса биз Ўзбекистонда қуёш панелларимизни тажриба-синовдан ўтказиш учун ҳамкорлар изламоқдамиз. Қайта алоқа ўрнатиш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш ва ярим шаффоф перовскит панеллари қуёшли Ўзбекистон шароитида — жумладан, биноларнинг шимолий томонида ҳамда ярим сояда ҳам самарали эканини тасдиқлаш ниятидамиз.
https://sputniknews.uz/20260210/mahallalar-quyosh-elektr-stantsiyalar-ornatilish-55583741.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/11/62074938_168:0:2832:1998_1920x0_80_0_0_0fa2c1af8b4cec7c85c012ad2f4b428f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қуёш фотоэлектр станцияси, қуёш электрстанцияси, олимлар, россия, ўзбек кино, тадқиқот, ўзбекистон
қуёш фотоэлектр станцияси, қуёш электрстанцияси, олимлар, россия, ўзбек кино, тадқиқот, ўзбекистон
Олимлар Ўзбекистонда қуёш энергетикасига янгича ёндашувни таклиф этишди
Россиялик олимлар электр энергияси ишлаб чиқарадиган ярим шаффоф қуёш панелларини Ўзбекистонда синаб кўриш учун ҳамкорлар изламоқда.
Янги авлод қуёш панелларини ишлаб чиқариш технологияси Ўзбекистонда харидоргир бўлиши мумкин, деди "МИСиС" Миллий тадқиқот технологик университетининг Истиқболли қуёш энергетикаси лабораторияси раҳбари, техника фанлари доктори Данила Саранин
Sputnik билан суҳбатда.
Унинг сўзларига кўра, бундай панелларни ишлаб чиқариш арзонроққа тушади ва улар анъанавий ечимларга қараганда самаралироқдир — бу эса мамлакат учун қуёш электр энергиясини янада ҳамёнбоп қилиши мумкин.
— Данила Сергеевич, қуёш панелларини ишлаб чиқариш технологиянгиз ўзи қандай ва нима учун у Ўзбекистонда талабгир бўлиши мумкин?
— Мазкур технология Ўзбекистон учун катта салоҳиятга эга, чунки мамлакат арзон электр энергиясига муҳтож. Мавжуд тармоқларга самарали интеграция қилинган қуёш генерацияси эса долзарб вазифа ҳисобланади. Қуёшнинг борлиги ўз-ўзидан арзон электр энергиясини кафолатламайди — энергетика тизими самарали ташкил этилиши ва анъанавий энергетика билан рақобатлаша олиши керак.
Айнан шу мақсадда биз шаҳарларда қуёшдан электр энергияси олиш имкониятларини кенгайтирувчи технологияни таклиф этмоқдамиз. Одатда қуёш энергетикаси деганда кўз олдимизга қуёш батареялари жойлашган далалар келади. Бироқ ҳозирда параллел равишда бошқа ечимлар йўналиши ҳам ривожланмоқда: бунда панеллар бинонинг томи ёки фасадига ўрнатилади ёхуд ярим шаффоф ойна кўринишида тайёрланади. Охирги усулни авваллари анъанавий кремний технологияси ёрдамида амалга ошириб бўлмас эди. Яримўтказгичли материал — перовскит туфайли бунинг имкони пайдо бўлди.
— Перовскитлар ўзи нима ва уларнинг анъанавий ечимлардан афзаллиги нимада?
— Булар қалинлиги бир микрондан ҳам кичик бўлган юпқа плёнкалардир. Улар жуда юпқа бўлгани боис, панелни ярим шаффоф қилиш, пигмент қўшиш орқали унга махсус ранг бериш ёки шу даражада шаффоф қилиш мумкинки, ҳатто ойна фасадга қараган одам бу қуёш батареяси эканини хаёлига ҳам келтирмайди.
Бундан ташқари, перовскитлар ўзининг яримўтказгичлик хусусиятлари ҳисобига кремнийга нисбатан бир суткада ҳам, бир йилда ҳам кўпроқ энергия ишлаб чиқариш имконини беради: уларда ёруғликни ютиш коэффициенти бир неча баробар юқори. Тарқоқ ёруғликда ва булутли об-ҳавода ҳам улар энергия тўплашда давом этади, кремнийда эса бундай пайтда йўқотишлар катта бўлади. Бундан беш йил аввал бундай материаллар ёруғлик таъсирида — мураккаб коррозия жараёнлари туфайли ўз рангини йўқотар эди. Ҳозирга келиб олимлар коррозиянинг олдини олиш мақсадида материални емирилишдан ҳимоя қилишнинг махсус усуллари, яъни пассивация методларини ишлаб чиқишди ва перовскит батареялари тажриба-синов тариқасида ишлаб чиқариш босқичига қадам қўйди.
Бу — юқори самарадорлик дизайнерлик ва конструкторлик ечимларига зид келмай, аксинча, улар билан уйғунлашиб кетган айни ҳолатдир.
— Перовскитнинг иқтисодий афзаллиги ҳақида гапириш мумкинми?
— Таннархни муайян бир ҳудудда бутун логистика тизими йўлга қўйилгандан кейингина таққослаш мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳисоб-китобларга кўра, перовскит кремнийдан арзонроқ — эритмалардан босиб чиқариш жараёни монокристалларни ўстириш, вакуум ва юқори ҳароратни талаб қилмайди. Лекин перовскит ҳали кремний каби юзлаб гигаваттлик бозорга эга бўлмагани сабабли, буни аллақачон рўёбга чиққан воқелик деб аташга ҳали эрта — ҳозирча гап фақат салоҳият ҳақида бормоқда.
— Лабораториянгиз бозорга аниқ нималарни таклиф этмоқда ва сизнинг панелларингиз бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг ишланмаларидан нимаси билан фарқ қилади?
— Бугунги кунда дунёда — Осиё, Европа, Америка ва ҳатто Австралияда йигирмадан ортиқ конвейер линиялари мавжуд. Уларнинг барчаси экструзион босма (яъни босмахонадаги каби эритмани қолип орқали сиқиб чиқариб, материални юзага суртиш) асосида ишлайди, аммо ҳар кимнинг ўз рецептураси бор. Дунё ҳам ярим шаффоф батареяларни таклиф этаётган экан, биз жаҳон бозорига нима бера оламиз? Биз қизиганда рақобатчиларимизники каби қувватини йўқотмайдиган батареяларни таклиф қиляпмиз. Бизда махсус барқарорлаштирилган электродлар (панель ичидаги қатламлар) ва буферлар мавжуд бўлиб, улар қуёш батареясининг жуда узоқ муддат хизмат қилишига замин яратади.
— Технология бозорга чиқишга қанчалик тайёр ва амалда нималарни синаб кўришга муваффақ бўлинди?
— Панеллардан иборат тажриба фотоэлектр тизимимиз ҳозирда Москвадаги "Сбер Сити" ҳудудида, бинолардан бирининг томида синов тариқасида ишлатилмоқда. У ерда янги энергия тизимлари, жумладан, қуёш панеллари шунчаки кўргазма учун эмас, балки реал самарадорликка эришиш мақсадида жорий этилмоқда. Бу эса панеллар реал шароитларда ўзини қандай тутишини ва узилишлар юз бериш-бермаслигини кузатиш учун зарур.
Бунгача биз бир қатор малака синовларидан ўтдик: термотсикллаш (панелларни ҳароратнинг кескин ўзгаришига чидамлилигини текшириш) ва ультрабинафша нурлари таъсирини синадик, шунингдек, аккредитациядан ўтган ташкилотда ФИК (фойдали иш коэффициенти) 20 фоиздан юқори эканини тасдиқладик. Университет деворлари орасида пайдо бўлган технология учун анча узоқ йўлни босиб ўтдик, бироқ олдинда ҳали қилинадиган ишлар кўп. Бир неча мегаватт қувватга эга завод қуриш учун жиддий инвестициялар киритиш ва барча хавфларни бартараф этиш талаб этилади. Хусусиятларни фақат прототипларда тасдиқлашнинг ўзи камлик қилади — тизим оғир шароитларда ва реал миқёсда ишлаб кўриши шарт. Бу саноатнинг қатъий талабидир.
— Панелларингизни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкинми ва бунинг учун нималар керак бўлади?
— Бу мумкин. Бунинг учун асосий капитал харажатлар, шунингдек, перовскитнинг ўзига хос жиҳатларини пухта эгаллаган технологлар жамоаси керак — зеро, бу кремнийдан тубдан фарқ қилувчи мутлақо янги технологиядир. Ўзбекистонда конвейерли заводни ишга туширишнинг бирдан-бир мақбул йўли — бу ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда соҳа мутахассисларини тайёрлайдиган университет муҳитини шакллантириш.
Айни дамда эса биз Ўзбекистонда қуёш панелларимизни тажриба-синовдан ўтказиш учун ҳамкорлар изламоқдамиз. Қайта алоқа ўрнатиш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш ва ярим шаффоф перовскит панеллари қуёшли Ўзбекистон шароитида — жумладан, биноларнинг шимолий томонида ҳамда ярим сояда ҳам самарали эканини тасдиқлаш ниятидамиз.