https://sputniknews.uz/20261117/uzbekistan-oman-strategik-sheriklik-62072783.html
Ўзбекистон ва Ўмон муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришга қарор қилди
Ўзбекистон ва Ўмон муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришга қарор қилди
Sputnik Ўзбекистон
Масқатда Шавкат Мирзиёев ва Ўмон султони стратегик шерикликка келишди. Ташриф арафасида Ўзбекистон томони имтиёзли савдо бўйича музокараларни декабрда бошлаш ва 200 та тариф позициясига божхона имтиёзларини беришни таклиф қилди.
2026-11-17T14:18+0500
2026-11-17T14:18+0500
2026-11-17T14:18+0500
инвестиция
шавкат мирзиёев
ўмон
савдо
музокаралар
божхона
сиёсат
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/11/62071796_0:197:1900:1266_1920x0_80_0_0_88a4238deb36049b36de71af680a29f1.jpg
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўмон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришга қарор қилди. Бу ҳақда Масқатдаги ўтган музокаралар якуни бўйича президент матбуот хизмати хабар берди.Икки раҳбар қўшма лойиҳаларни молиялаштириш учун Ўзбекистон–Ўмон инвестиция компаниясининг устав капиталини икки баробар ошириб, 500 млн долларга етказиш масаласини муҳокама қилди. Савдога оид таклифлар ташриф арафасида, 15 ноябрь куни Масқатда ўтган ҳукуматлараро комиссиянинг олтинчи йиғилишида муҳокама қилинган. Ўмон ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов имтиёзли савдо битими бўйича музокараларни декабрда бошлашни таклиф қилди. Унинг таклифига кўра, божхона имтиёзлари 200 та тариф позициясини қамраб олиши мумкин.Саммитда транспорт ва логистика, энергетика, электротехника, кимё ва тоғ-кон саноати қўшма лойиҳалар учун устувор йўналишлар сифатида белгиланди. Раҳбарлар қишлоқ хўжалиги, шаҳарсозлик ва туризм билан бир қаторда космик тадқиқотлар ҳамда рақамлаштириш соҳаларида ҳам ҳамкорлик қилиш имкониятларини кўриб чиқди.Шунингдек, маданият ва санъат ҳафталикларини ўтказиш ҳамда ёшлар форумини ташкил этиш таклиф қилинди.Музокаралар якунида раҳбарлар келишувларни амалга ошириш учун “йўл харитаси”ни қабул қилиш ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш ишини йўлга қўйишга келишди. Мирзиёев Ўмон султонини давлат ташрифи билан Ўзбекистонга таклиф қилди.
https://sputniknews.uz/20261117/mirziyoev-oman-tashrif-62055536.html
ўмон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/11/62071796_165:110:1706:1266_1920x0_80_0_0_85f9490c5bd60b1f9d0be798e8a63749.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
инвестиция, шавкат мирзиёев, ўмон, савдо, музокаралар, божхона, сиёсат, ўзбекистон
инвестиция, шавкат мирзиёев, ўмон, савдо, музокаралар, божхона, сиёсат, ўзбекистон
Ўзбекистон ва Ўмон муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришга қарор қилди
Ташриф арафасида Ўзбекистон томони имтиёзли савдо бўйича музокараларни декабрда бошлаш ва 200 та тариф позициясига имтиёз беришни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўмон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришга қарор қилди. Бу ҳақда Масқатдаги ўтган музокаралар якуни бўйича президент матбуот хизмати
хабар берди.
Икки раҳбар қўшма лойиҳаларни молиялаштириш учун Ўзбекистон–Ўмон инвестиция компаниясининг устав капиталини икки баробар ошириб, 500 млн долларга етказиш масаласини муҳокама қилди.
Улар Ўмон маблағлари иштирокида тузилган Марказий Осиё ва Кавказ инвестиция жамғармасини тезроқ ишга тушириш муҳимлигини ҳам таъкидлади.
Савдога оид таклифлар ташриф арафасида, 15 ноябрь куни Масқатда ўтган ҳукуматлараро комиссиянинг олтинчи йиғилишида муҳокама қилинган.
Ўмон ахборот агентлиги
хабарига кўра, Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов имтиёзли савдо битими бўйича музокараларни декабрда бошлашни таклиф қилди. Унинг таклифига кўра, божхона имтиёзлари 200 та тариф позициясини қамраб олиши мумкин.
Саммитда транспорт ва логистика, энергетика, электротехника, кимё ва тоғ-кон саноати қўшма лойиҳалар учун устувор йўналишлар сифатида белгиланди. Раҳбарлар қишлоқ хўжалиги, шаҳарсозлик ва туризм билан бир қаторда космик тадқиқотлар ҳамда рақамлаштириш соҳаларида ҳам ҳамкорлик қилиш имкониятларини кўриб чиқди.
Маданий ҳамкорлик бўйича таклифлар орасида ноёб қўлёзмаларни рақамлаштириш ва биргаликда ўрганиш, икки мамлакатнинг қадимий шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш бор.
Шунингдек, маданият ва санъат ҳафталикларини ўтказиш ҳамда ёшлар форумини ташкил этиш таклиф қилинди.
Музокаралар якунида раҳбарлар келишувларни амалга ошириш учун “йўл харитаси”ни қабул қилиш ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш ишини йўлга қўйишга келишди. Мирзиёев Ўмон султонини давлат ташрифи билан Ўзбекистонга таклиф қилди.