Мирзиёевнинг Ўмонга ташрифи: қўшма лойиҳалар, бизнес билан учрашув ва олий мукофотлар

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл с государственным визитом в Султанат Оман
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл с государственным визитом в Султанат Оман - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2026
Oбуна бўлиш
Маскатда қўшма инвестиция компанияси капиталини ошириш, янги лойиҳалар ва ишбилармонлар кенгаши фаолияти муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўмонга давлат ташрифининг биринчи кунида султон Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид билан учрашди ҳамда йирик бизнес вакилларини қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Бизнес вакиллари билан мулоқотда Ўзбекистон — Ўмон инвестиция компанияси устав капиталини ошириш масаласи кўриб чиқилди. Шунингдек, тоғ-кон, “яшил” энергетика, электротехника, кимё, шаҳарсозлик, транспорт ва логистика, инфратузилма ҳамда қишлоқ хўжалигида қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўмон Инвестициялар агентлиги президенти Абдусалом ал-Муршидий, Савдо-саноат палатаси ҳамда “SABCO Group”, “Voltamp Energy”, “Asyad Group”, “Zubair Corporation” ва “UzOman” компаниялари раҳбарлари иштирок этди.
Тадбиркорлар ўртасида бевосита мулоқотни йўлга қўйишда янги ташкил этилаётган Ўзбекистон — Ўмон ишбилармонлар кенгашининг аҳамияти қайд этилди. Ташаббусларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва натижаларни ҳар чоракда муҳокама қилишга келишилди.
“Ал-Аълам” саройидаги учрашувда Мирзиёев ва Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар кенгайиб бораётганини таъкидлади.

Аввалроқ Масқат аэропортида Мирзиёевни султоннинг шахсан ўзи кутиб олди.

Ташриф доирасида икки давлат раҳбари олий мукофотлар билан тақдирланди. Ўмон султони Мирзиёевга икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун “Ол Саид” орденини топширди. Ўз навбатида, Ўзбекистон президенти султонни “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан мукофотлади.
Состоялось шестое заседание Узбекско-Оманской межправительственной комиссии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2026
Ўзбекистон ва Ўмон 5 млрд долларлик келишувларни имзолашга тайёрланмоқда
Янгиликлар лентаси
0