https://sputniknews.uz/20261116/uzbekistan-oman-kelishuvlar-62030931.html
Ўзбекистон ва Ўмон 5 млрд долларлик келишувларни имзолашга тайёрланмоқда
Ўзбекистон ва Ўмон 5 млрд долларлик келишувларни имзолашга тайёрланмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Ўмон 5 млрд долларлик лойиҳаларга оид 30 га яқин ҳужжатни имзолашга тайёрлади. Томонлар савдо ҳажмини 500 млн долларга етказиш, қўшма инвестицияларни кўпайтириш ва Уммон портларидан фойдаланишни режалаштирмоқда.
2026-11-16T09:14+0500
2026-11-16T09:14+0500
2026-11-16T13:23+0500
савдо
иқтисод
инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
лазиз қудратов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/10/62030760_0:134:2560:1574_1920x0_80_0_0_82ed5b411acaed4ce08555e8a11f9e4e.jpg
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида умумий қиймати қарийб 5 млрд долларлик лойиҳалар ва шартномаларга оид 30 га яқин ҳужжат имзолаш учун тайёрланди. Бу ҳақда Ўмон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовга таяниб хабар берди.Ҳужжатларни президент Шавкат Мирзиёевнинг 16–17 ноябрь кунлари Ўмонга давлат ташрифи давомида имзолаш режалаштирилган.Йиғилишга Лазиз Қудратов ва Ўмоннинг савдо, саноат ва инвестицияларни рағбатлантириш вазири Анвар бин Ҳилол ал-Жабрий ҳамраислик қилди.Ўзаро савдони 500 млн долларга етказиш режалаштирилмоқда.Қудратовнинг маълум қилишича, 2025 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси 2,3 млн долларни ташкил этган. 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида эса бу кўрсаткич 3,3 млн долларга етган.Томонлар келгуси йилларда ўзаро савдо ҳажмини 500 млн долларга етказишни мақсад қилган.Ўмон ахборот агентлиги маълумотларига кўра, томонлар имтиёзли савдо битими бўйича музокараларнинг асосий шартларини келишиб олган. Биринчи музокара босқичини 2026 йил декабрида ўтказиш таклиф қилинган. Имтиёзлар 200 та товар позициясини қамраб олиши кўзда тутилмоқда.Ўзбекистон Ўмонга озиқ-овқат маҳсулотлари, мева-сабзавот, мис, алюминий, тўқимачилик маҳсулотлари, электр ва маиший техника, кимё саноати маҳсулотлари экспортини кенгайтиришдан манфаатдор.Ўз навбатида, Уммондан шакар, полимерлар, нефть маҳсулотлари, мойлаш материаллари ва алюминий маҳсулотлари импортини ошириш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.Инвестициялар ва янги савдо йўлаклариТомонлар Ўзбекистон–Ўмон инвестиция компаниясининг устав капиталини икки баравар ошириб, 500 млн долларга етказиш ташаббусини ҳам муҳокама қилди.Қўшма лойиҳаларни энергетика, геология, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, электротехника, автомобилсозлик ва рақамли технологиялар соҳаларида амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.Томонлар 2026 йил июлида йўлга қўйилган Маскат–Тошкент тўғридан-тўғри авиақатновларидан ҳам самарали фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқди.Йиғилиш якунида икки мамлакат вазирлари муҳокамалар натижалари ва келишилган вазифаларни амалга ошириш механизмларини белгилайдиган баённомани имзолади.
https://sputniknews.uz/20260512/saidov-kuwait-singapore-iran-oman-muloqotlar-57500359.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/10/62030760_143:0:2418:1706_1920x0_80_0_0_7c00c780c8fdc6933523d8e6651875b9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
савдо, иқтисод, инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, лазиз қудратов
савдо, иқтисод, инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, лазиз қудратов
Ўзбекистон ва Ўмон 5 млрд долларлик келишувларни имзолашга тайёрланмоқда
09:14 16.11.2026 (янгиланди: 13:23 16.11.2026) Мирзиёевнинг Ўмонга ташрифи олдидан 5 млрд долларлик лойиҳа ва шартномаларга оид 30 га яқин ҳужжат имзолаш учун тайёрланди.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида умумий қиймати қарийб 5 млрд долларлик лойиҳалар ва шартномаларга оид 30 га яқин ҳужжат имзолаш учун тайёрланди. Бу ҳақда Ўмон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовга таяниб
хабар берди.
Ҳужжатларни президент Шавкат Мирзиёевнинг 16–17 ноябрь кунлари Ўмонга давлат ташрифи давомида имзолаш режалаштирилган.
Бу ҳақда 15 ноябрь куни Маскат шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон–Уммон ҳукуматлараро комиссиясининг иқтисодий ва савдо ҳамкорлиги бўйича олтинчи йиғилишида маълум қилинди.
Йиғилишга Лазиз Қудратов ва Ўмоннинг савдо, саноат ва инвестицияларни рағбатлантириш вазири Анвар бин Ҳилол ал-Жабрий ҳамраислик қилди.
Ўзаро савдони 500 млн долларга етказиш режалаштирилмоқда.
Қудратовнинг маълум қилишича, 2025 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси 2,3 млн долларни ташкил этган. 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида эса бу кўрсаткич 3,3 млн долларга етган.
Томонлар келгуси йилларда ўзаро савдо ҳажмини 500 млн долларга етказишни мақсад қилган.
Шу мақсадда имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни тайёрлаш, божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва техник тўсиқларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўмон ахборот агентлиги маълумотларига кўра, томонлар имтиёзли савдо битими бўйича музокараларнинг асосий шартларини келишиб олган. Биринчи музокара босқичини 2026 йил декабрида ўтказиш таклиф қилинган. Имтиёзлар 200 та товар позициясини қамраб олиши кўзда тутилмоқда.
Ўзбекистон Ўмонга озиқ-овқат маҳсулотлари, мева-сабзавот, мис, алюминий, тўқимачилик маҳсулотлари, электр ва маиший техника, кимё саноати маҳсулотлари экспортини кенгайтиришдан манфаатдор.
Ўз навбатида, Уммондан шакар, полимерлар, нефть маҳсулотлари, мойлаш материаллари ва алюминий маҳсулотлари импортини ошириш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.
Инвестициялар ва янги савдо йўлаклари
Томонлар Ўзбекистон–Ўмон инвестиция компаниясининг устав капиталини икки баравар ошириб, 500 млн долларга етказиш ташаббусини ҳам муҳокама қилди.
Қўшма лойиҳаларни энергетика, геология, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, электротехника, автомобилсозлик ва рақамли технологиялар соҳаларида амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, Ўзбекистон маҳсулотларини Форс кўрфази ва Шарқий Африка бозорларига етказиш учун Ўмон портларидан фойдаланиш, логистика марказлари ташкил этиш, юк ташиш ва қайта экспорт хизматларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар 2026 йил июлида йўлга қўйилган Маскат–Тошкент тўғридан-тўғри авиақатновларидан ҳам самарали фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқди.
Йиғилиш якунида икки мамлакат вазирлари муҳокамалар натижалари ва келишилган вазифаларни амалга ошириш механизмларини белгилайдиган баённомани имзолади.