Саидов Кувайт элчисини қабул қилди, ТИВда Сингапур, Эрон ва Ўмон билан мулоқотлар ўтди

© telegram sputnikuzbekistanГлава МИД Узбекистана принял копии верительных грамот от нового посла Кувейта
Глава МИД Узбекистана принял копии верительных грамот от нового посла Кувейта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2026
Oбуна бўлиш
ТИВда Кувайтнинг янги элчиси қабул қилинди, Сингапур билан телефон мулоқоти ўтказилди, Эрон ва Ўмон элчилари билан учрашувлар бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. 11 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Кувайт, Сингапур, Эрон ва Ўмон билан икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кувайтнинг мамлакатдаги янги тайинланган элчиси Турки Холид Ҳамад ал-Микраднинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
Учрашувда Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари кўриб чиқилди. Саидов элчига Ўзбекистондаги фаолиятида муваффақият тилади.
Шунингдек, Бахтиёр Саидов Сингапур ташқи ишлар вазири Вивиан Балакришнан билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат давомида иқтисодий муносабатларни ривожлантириш, минтақавий ва глобал ҳамкорлик масалалари ҳамда бўлажак тадбирлар кун тартиби муҳокама қилинди. Томонлар Ўзбекистон ва Сингапур ўртасидаги дўстона ва кўп қиррали алоқаларни янада ривожлантиришга тайёр эканини билдирди.
© пресс-служба МИДВ МИД состоялись встречи с послами Ирана и Омана.
В МИД состоялись встречи с послами Ирана и Омана. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2026
В МИД состоялись встречи с послами Ирана и Омана.
Шу куни ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Эрон элчиси Муҳаммад Али Искандарий билан учрашди.
Мулоқотда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, долзарб минтақавий масалалар, жумладан, Яқин Шарқдаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
© пресс-служба МИДВ МИД состоялись встречи с послами Ирана и Омана.
В МИД состоялись встречи с послами Ирана и Омана. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2026
В МИД состоялись встречи с послами Ирана и Омана.
Баҳромжон Аълоев Ўмон элчиси Вафо ал-Бусаидий билан ҳам учрашув ўтказди. Унда сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзаро манфаатли минтақавий масалалар муҳокама қилинди.
Министр иностранных дел Узбекистана Бахтиёр Саидов встретился с министром иностранных дел Королевства Саудовская Аравия Фейсалом бин Фарханом Аль Саудом 
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2026
Бахтиёр Саидов Саудия Арабистонида қатор юқори мартабали амалдорлар билан учрашди
Янгиликлар лентаси
0