https://sputniknews.uz/20260504/saidov-saudi-arabia-amaldorlar-uchrashuv-57301967.html
Бахтиёр Саидов Саудия Арабистонида қатор юқори мартабали амалдорлар билан учрашди
Бахтиёр Саидов Саудия Арабистонида қатор юқори мартабали амалдорлар билан учрашди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Саудия Арабистонида қатор юқори мартабали расмийлар билан сиёсий мулоқот, инвестиция ва минтақавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
2026-05-04T09:32+0500
2026-05-04T09:32+0500
2026-05-04T10:14+0500
саудия арабистони
дипломатия
учрашув
сиёсат
бахтиёр саидов
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/04/57303803_84:252:2475:1597_1920x0_80_0_0_6a1b229ce745a8a43a7214c21ca606ef.jpg
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. 3 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Саудия Арабистонида қатор юқори мартабали расмийлар билан учрашувлар ўтказди.Учрашувларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, инвестициявий шериклик, иқтисодий алоқалар ва минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.Ар-Риёд минтақаси амири, шаҳзода Файсал бин Бандар Ол Сауд билан учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ишонч ва дўстликка асосланган муносабатлар, шунингдек, ҳамкорликни минтақавий даражада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.Саудия Арабистони инвестициялар вазири Фаҳад бин Абдулажалил Ал-Саиф билан музокараларда инвестициявий шерикликнинг кўлами ва сифати ортиб бораётгани қайд этилди. Томонлар мавжуд ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди.Шунингдек, бўлажак қўшма тадбирларга тайёргарлик, иқтисодий, инвестициявий ва ўзаро боғлиқлик соҳаларида амалий ташаббусларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
https://sputniknews.uz/20260313/saidov-yaqin-sharq-56254329.html
саудия арабистони
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/04/57303803_392:239:2168:1571_1920x0_80_0_0_7827d06a49b03093b7ce5fb91e973838.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
саудия арабистони, дипломатия, учрашув, сиёсат, бахтиёр саидов, ўзбекистон
саудия арабистони, дипломатия, учрашув, сиёсат, бахтиёр саидов, ўзбекистон
Бахтиёр Саидов Саудия Арабистонида қатор юқори мартабали амалдорлар билан учрашди
09:32 04.05.2026 (янгиланди: 10:14 04.05.2026) Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Саудия Арабистонида сиёсий мулоқот, инвестициявий ҳамкорлик ва минтақавий шериклик масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. 3 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Саудия Арабистонида қатор юқори мартабали расмийлар билан учрашувлар ўтказди.
Учрашувларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, инвестициявий шериклик, иқтисодий алоқалар ва минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фарҳон Ол Сауд билан учрашувда минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга масалалар, хусусан, Яқин Шарқдаги вазият ҳамда мулоқот ва дипломатиянинг аҳамияти юзасидан фикр алмашилди.
Ар-Риёд минтақаси амири, шаҳзода Файсал бин Бандар Ол Сауд билан
учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ишонч ва дўстликка асосланган муносабатлар, шунингдек, ҳамкорликни минтақавий даражада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Саудия Арабистони инвестициялар вазири Фаҳад бин Абдулажалил Ал-Саиф билан
музокараларда инвестициявий шерикликнинг кўлами ва сифати ортиб бораётгани қайд этилди. Томонлар мавжуд ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди.
Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жасим Муҳаммад Ал-Будайвий билан учрашувда Ўзбекистоннинг Кенгаш билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари тасдиқланди.
Шунингдек, бўлажак қўшма тадбирларга тайёргарлик, иқтисодий, инвестициявий ва ўзаро боғлиқлик соҳаларида амалий ташаббусларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.