Мустамлака ва зулм даври? Украина дарсликларида Россия империяси — "Ғалати тарих" №3

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Украина мактаб дарсликларида XVIII–XIX асрлар қандай тасвирланган? Кирилл Орлов казаклар тарихи мисолида бу талқинни таҳлил қилади.
Украина тарих дарсликларидан бирида бугунги Украина ҳудудидаги ерлар Россия империясининг марказий вилоятларини асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хомашё билан таъминлаб тургани айтилади. Шу даврда Қора денгиз бўйида портлар қурилган, Донбассда кўмир, Кривой Рогда эса темир рудаси қазиб олиш ва металлургия ривожланган.
"Ғалати тарих" ҳужжатли лойиҳасининг учинчи қисмида Кирилл Орлов бу ўзгаришлар дарсликдаги мустамлака ҳақидаги тасаввурга қанчалик мос келишини ўрганади.
Муаллиф ўша даврда Малороссия деб аталган ўлкадан чиққан арбоблар империя бошқарувида қандай ўрин тутганига ҳам эътибор қаратади.
Масалан, Александр Безбородко Россия империясининг канцлери, Пётр Завадовский эса унинг биринчи халқ маорифи вазири бўлган. Тарихчилар Егор Яковлев ва Кирилл Назаренко бу мисолларни Британия ва Франциянинг ўз мустамлакаларини бошқариш тажрибаси билан қиёслайди.
Тил ва адабиёт тарихи ҳам бу баҳснинг бир қисми. 1840 йилда Санкт-Петербургда Тарас Шевченконинг "Кобзарь" тўплами чоп этилган. Орадан 23 йил ўтиб, Валуев циркуляри украин тилида диний ва ўқув адабиётларини нашр этишни чеклаган. 1876 йилда эса Эмс фармони билан янги чекловлар киритилган.
Орлов дарсликлардаги "миллий қайта тикланиш" ибораси устида ҳам тўхталади. Агар дарслик муаллифлари таърифлаганидек, украин миллий ўзлиги ўша даврда энди шаклланаётган бўлса, "қайта тикланиш" деганда айнан нима назарда тутилган?
Бу савол ва украин миллий ҳаракатининг сиёсий кучга айланиши ҳақида — тўлиқ Sputnik видеосида.
Украина дарсликлари казакларга қандай туҳмат қилинган?  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2026
Украин дарсликларида казакларга қандай туҳмат қилинмоқда? – Ғалати тарих №2
Янгиликлар лентаси
0