Қашқадарё ва Сурхондарё қарийб минг гектардан ер алмашиши мумкин — депутатлар маъқуллади

© Законодательная палата Олий Мажлиса Законодательная палата Олий Мажлиса
Законодательная палата Олий Мажлиса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2026
Oбуна бўлиш
Лойиҳага кўра, Қашқадарёдаги 999 гектар ер Сурхондарёга, Сурхондарёдаги 983 гектар ер эса Қашқадарёга ўтказилиши кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ўртасидаги 209,15 километрлик чегарани тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда палата матбуот хизмати хабар берди.
ЎзАнинг 16 ноябрь куни Қонунчилик палатасидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси йиғилиши ҳақидаги хабарига кўра, лойиҳа муҳокамасида амалдаги чегара 58 та ер участкасини кесиб ўтгани қайд этилган.
Натижада бир яйлов ёки лалми майдоннинг бир қисми Қашқадарё, қолган қисми эса Сурхондарё ҳудудига тўғри келади. Майдонларни яхлит сақлаш учун Қашқадарёдан Сурхондарёга 999 гектар, Сурхондарёдан Қашқадарёга эса 983 гектар ер ўтказиш кўзда тутилган.
Янги чегара чизиғи тоғ тизмалари ва қоялар бўйлаб белгиланган. Уни аниқлашда аэросуратлар ва давлат координаталари тизимига боғланган топографик хариталардан фойдаланилган.
Чегаранинг аниқ белгиланиши ҳар бир ер участкаси қайси вилоятга қарашли эканини кадастрда тўғри кўрсатишга ёрдам беради. Бу аҳоли ва тадбиркорларга ер ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишда юзага келадиган ноқулайликларни камайтириши кутилмоқда.
Запрещается приватизация ботанических садов и их земель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2026
Сурхондарё ва Навоий вилоятларида айрим туман ҳамда шаҳар чегаралари ўзгариши мумкин
Янгиликлар лентаси
0