https://sputniknews.uz/20260421/surxondaryo-navoiyda-tuman-chegara-ozgarish-57026981.html
Сурхондарё ва Навоий вилоятларида айрим туман ҳамда шаҳар чегаралари ўзгариши мумкин
Сурхондарё ва Навоий вилоятларида айрим туман ҳамда шаҳар чегаралари ўзгариши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Қонунчилик палатаси депутатлари Сурхондарёда Қизириқ ва Жарқўрғон, Навоийда эса Зарафшон шаҳри ва Томди тумани чегараларини ўзгартиришга оид қарор лойиҳаларини маъқуллади.
2026-04-21T12:00+0500
2026-04-21T12:00+0500
2026-04-21T12:01+0500
олий мажлис қонунчилик палатаси
ўзбекистон
жамият
қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/1a/46812159_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_347b60c837a7a38d98ed10cc3a4047b5.jpg
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ва Жарқўрғон туманлари, шунингдек, Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри ва Томди тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарор лойиҳалари маъқулланди.Таклиф этилаётган ўзгаришларга мувофиқ, Жарқўрғон туманидан 4 740 гектар ер майдони Қизириқ тумани таркибига ўтказилади.Шунингдек, қишлоқ хўжалиги, айниқса чорвачиликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва Қизириқ туманининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига хизмат қилади.Шунингдек, Навоий вилоятидаги ўзгаришларга кўра, Томди туманидан 2 459 гектар ер майдони Зарафшон шаҳри таркибига ўтказилади.Қайд этилишича, Зарафшон шаҳрининг истиқболли режаси ишлаб чиқилган бўлиб, унга мувофиқ уй-жойлар, саноат, ижтимоий ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилади.Жумладан, узоқ муддатли бизнес-режа асосида ҳудудда 250 дан ортиқ саноат ва ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш, 90 та ижтимоий соҳа объекти ҳамда 500 дан ортиқ савдо-маиший ва хизмат кўрсатиш нуқталарини барпо этиш режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20250905/senat-samarkand-viloyat-shahar-chegara-ozgarish-51761876.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/1a/46812159_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_1b34634aa4712ccc8eaf6521b0358de1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қонунчилик палатаси, олий мажлис, сурхондарё вилояти, навоий вилояти, қизириқ тумани, жарқўрғон тумани, зарафшон шаҳри, томди тумани, чегара ўзгариши, ер майдони, депутатлар
қонунчилик палатаси, олий мажлис, сурхондарё вилояти, навоий вилояти, қизириқ тумани, жарқўрғон тумани, зарафшон шаҳри, томди тумани, чегара ўзгариши, ер майдони, депутатлар
Сурхондарё ва Навоий вилоятларида айрим туман ҳамда шаҳар чегаралари ўзгариши мумкин
12:00 21.04.2026 (янгиланди: 12:01 21.04.2026) Қонунчилик палатаси депутатлари Сурхондарё ва Навоий вилоятларида айрим туман ҳамда шаҳарлар чегараларини ўзгартиришга оид қарор лойиҳаларини маъқуллади
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ва Жарқўрғон туманлари, шунингдек, Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри ва Томди тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарор лойиҳалари
маъқулланди.
Таклиф этилаётган ўзгаришларга мувофиқ, Жарқўрғон туманидан 4 740 гектар ер майдони Қизириқ тумани таркибига ўтказилади.
Қайд этилишича, бу иқтисодий бошқарувни такомиллаштириш, 731 оилада яшовчи 4 230 нафар аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун замин яратади.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги, айниқса чорвачиликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва Қизириқ туманининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига хизмат қилади.
Шунингдек, Навоий вилоятидаги ўзгаришларга кўра, Томди туманидан 2 459 гектар ер майдони Зарафшон шаҳри таркибига
ўтказилади.
Қайд этилишича, Зарафшон шаҳрининг истиқболли режаси ишлаб чиқилган бўлиб, унга мувофиқ уй-жойлар, саноат, ижтимоий ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилади.
Жумладан, узоқ муддатли бизнес-режа асосида ҳудудда 250 дан ортиқ саноат ва ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш, 90 та ижтимоий соҳа объекти ҳамда 500 дан ортиқ савдо-маиший ва хизмат кўрсатиш нуқталарини барпо этиш режалаштирилган.