Қирғизистонга қарийб 3 млн, Россияга 301 минг: ўзбекистонлик сайёҳлар кўпроқ қаерга борган

Oбуна бўлиш
2026 йилнинг 10 ойида 6,5 млн нафар ўзбекистонлик сайёҳлик мақсадида чет элга чиққан. Уларнинг қарийб 3 миллиони Қирғизистонга борган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–октябрь ойларида 6,5 млн нафар Ўзбекистон фуқароси сайёҳлик мақсадида чет элга чиққан. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 154,2 минг нафарга кўп.
Энг оммабоп йўналиш Қирғизистон бўлди. У ерга борган ўзбекистонлик сайёҳлар сони Қозоғистон ва Тожикистонга борганларнинг жами сонидан ҳам кўп. Энг кўп ташриф буюрилган беш давлат қаторига Россия ва Туркия ҳам кирди.
Саудия Арабистони олтинчи ўринни эгаллади. Ундан кейин БАА, Хитой, Миср ва Вьетнам келади.
Топ-5 мамлакат – Sputnik инфографикаcида.
Янгиликлар лентаси
0