Россия ФХХ Украина махсус хизмати режалаштирган қатор терактларнинг олдини олди

Oбуна бўлиш
Операция давомида Украина махсус хизматларининг тўрт агенти ушланди. Яна икки агент ушлаш вақтида қуролли қаршилик кўрсатгани учун жавоб ўқи билан ўлдирилди.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Украина махсус хизматлари тайёрлаган қатор терактларнинг олдини олди. Бу ҳақда ФХХ Жамоатчилик билан алоқалар марказига таяниб РИА Новости хабар берди.
Хавфсизлик кучлари йил бошидан Украина махсус хизматлари ёллаган россияликларни кузатиб, уларга ҳужум воситалари етказиб берилишини яширин назорат қилиб борган.
Ноябрда агентлар дронлар ва экипажсиз катерларни жанговар ҳолатга келтириб, белгиланган нишонларга бир вақтда ҳужум қилишга тайёрланган. Шу босқичда уларнинг ҳаракатлари тўхтатилган.
Украина Хавфсизлик хизмати ва Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси ёллаган россияликлар бир неча босқичда қуйидаги воситаларни олган:
Ғарбда ишлаб чиқарилган 700 килограммдан ортиқ портловчи модда;
камида 40 та зарба берувчи квадрокоптер — тўрт парракли дрон;
олтита гидроцикл — сув мотоцикли;
жанговар дронларни йиғиш ва созлаш учун бутловчи қисмлар ҳамда махсус ускуналар.
Гидроцикллар Россияга учинчи давлатлар орқали олиб кирилган. Улардан портловчи модда билан жиҳозланган экипажсиз катерлар тайёрлаб, Каспий денгизидаги ҳарбий ва фуқаролик кемаларига ҳужум қилиш режалаштирилган.
Оптик толали кабель орқали бошқариладиган FPV-дронларни эса Адигея ва Краснодар ўлкасидаги хусусий уй-жойлар ҳудудига жойлаштириш кўзда тутилган. Улар ҳарбий аэродромлар ва муҳим инфратузилма объектларига ҳужум қилиш учун мўлжалланган.
Ҳаво орқали етказиб беришда қўлланган 70 тадан ортиқ метеозонд ва учувчисиз аппарат ҳам тутиб қолинган.

Операция давомида Украина махсус хизматларининг тўрт агенти ушланди. Яна икки агент ушлаш вақтида қуролли қаршилик кўрсатгани учун жавоб ўқи билан ўлдирилди. Қўлга олишлар Майкоп, Қизляр, Тихорецк ва Ростов-Дон шаҳарларида ўтказилди.

Хавфсизлик кучлари ходимлари ва тинч аҳоли жабрланмаган. Қўллашга тайёр катерлар ва дронлар зарарсизлантирилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳужумларни тайёрлашга камида 2,5 млн доллар сарфланган.
ФСБ РФ задержала подозреваемого в госизмене в Хабаровском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
“Ишқий муносабатлар” орқали ёлланган аёл: Россия ФХХ Москвада терактнинг олдини олди
Янгиликлар лентаси
0