https://sputniknews.uz/20260709/fsb-moscow-terakt-oldi-olinish-58925592.html
“Ишқий муносабатлар” орқали ёлланган аёл: Россия ФХХ Москвада терактнинг олдини олди
“Ишқий муносабатлар” орқали ёлланган аёл: Россия ФХХ Москвада терактнинг олдини олди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ФХХси Москвада юқори мартабали ҳарбийга қарши теракт тайёрлаш уриниши барбод қилинганини билдирди. Иш доирасида 2001 йилда туғилган Россия фуқароси қўлга олинган.
2026-07-09T11:51+0500
2026-07-09T11:51+0500
2026-07-09T12:03+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/02/32608662_0:0:1628:917_1920x0_80_0_0_40cc4112fe83a4983eea1b5f62cbefaf.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Москвада Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали ҳарбий хизматчисига қарши теракт тайёрлаш уринишининг олди олинди. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) матубот хизмати хабар берди.ФХХ хабарига кўра, иш доирасида 2001 йилда туғилган Россия фуқароси қўлга олинган. У Украина махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилган.Аёл 2024 йилда WhatsApp* орқали ёлланган. Унга Москва ва Санкт-Петербургда объектларни разведка қилиш, уларнинг жойлашувини аниқлаш ва маълумотларни Украина томонига етказиш вазифаси берилган.Хизмат маълумотида айтилишича, 2026 йил март ойида гумонланувчи Москвада квартира ижарага олган. У ердан ҳарбий хизматчининг яшаш манзили ва автомобили кузатилгани, маълумотлар эса Украинадаги координаторга узатилган.Россия ФХХ маълумотига кўра, аёл ижарага олинган хонадонни терактнинг бевосита ижрочиси яшириниши учун тайёрлаган. У ерда ниқоблаш воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари бўлган. Ижрочи ушбу хонадонга аёл Россиядан Туркия ва Молдова орқали Украинага чиқиб кетганидан кейин келиши режалаштирилган.Хизмат, шунингдек, Украина махсус хизматлари ва уларнинг ғарблик кураторлари иштирокида Россияда дронлардан фойдаланган ҳолда бир қатор терактлар тайёрланганини билдирди. ФХХга кўра, нишонлар орасида ҳарбий инфратузилма объектлари, мудофаа-саноат мажмуаси корхоналаридан бири ва Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари бўлган.*WhatsApp Россияда экстремистик ташкилот сифатида тақиқланган Meta компаниясига тегишли.
https://sputniknews.uz/20260523/fxx-belgorod-viloyatida-teraktning-oldini-oldi-57815325.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/02/32608662_212:0:1573:1021_1920x0_80_0_0_bf900a9ebfc2bbc7802c71213a6f7c22.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, украина, россия
дунё янгиликлари, дунёда, украина, россия
“Ишқий муносабатлар” орқали ёлланган аёл: Россия ФХХ Москвада терактнинг олдини олди
11:51 09.07.2026 (янгиланди: 12:03 09.07.2026) Россия ФХХ маълумотига кўра, аёл ижарага олинган хонадонни терактнинг бевосита ижрочиси яшириниши учун тайёрлаган.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Москвада Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали ҳарбий хизматчисига қарши теракт тайёрлаш уринишининг олди олинди. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) матубот хизмати
хабар берди.
ФХХ хабарига кўра, иш доирасида 2001 йилда туғилган Россия фуқароси қўлга олинган. У Украина махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилган.
Аёл 2024 йилда WhatsApp* орқали ёлланган. Унга Москва ва Санкт-Петербургда объектларни разведка қилиш, уларнинг жойлашувини аниқлаш ва маълумотларни Украина томонига етказиш вазифаси берилган.
Хизмат маълумотида айтилишича, 2026 йил март ойида гумонланувчи Москвада квартира ижарага олган. У ердан ҳарбий хизматчининг яшаш манзили ва автомобили кузатилгани, маълумотлар эса Украинадаги координаторга узатилган.
Россия ФХХ маълумотига кўра, аёл ижарага олинган хонадонни терактнинг бевосита ижрочиси яшириниши учун тайёрлаган. У ерда ниқоблаш воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари бўлган. Ижрочи ушбу хонадонга аёл Россиядан Туркия ва Молдова орқали Украинага чиқиб кетганидан кейин келиши режалаштирилган.
ФХХнинг алоҳида таъкидлашича, украиналик координатор аёлни топшириқларни бажаришга жалб қилиш жараёнида ўзини унга нисбатан ҳис-туйғулари бор ошиқдай кўрсатган ва кейинчалик Украина ҳудудида ушбу муносабатларни давом эттиришга ваъда берган.
Хизмат, шунингдек, Украина махсус хизматлари ва уларнинг ғарблик кураторлари иштирокида Россияда дронлардан фойдаланган ҳолда бир қатор терактлар тайёрланганини билдирди.
ФХХга кўра, нишонлар орасида ҳарбий инфратузилма объектлари, мудофаа-саноат мажмуаси корхоналаридан бири ва Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари бўлган.
*WhatsApp Россияда экстремистик ташкилот сифатида тақиқланган Meta компаниясига тегишли.