https://sputniknews.uz/20261117/eco-uzbekistan-tashabbuslar-62065990.html
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти йиғилишида Ўзбекистон ташаббуслари қайд этилди
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти йиғилишида Ўзбекистон ташаббуслари қайд этилди
Sputnik Ўзбекистон
Исломобод коммюникесида Термиздаги савдо ва логистика марказлари, Ўзбекистоннинг ёшлар ва экология ташаббуслари қайд этилди. Ўзбекистон — Туркманистон қўшма савдо зонаси тажрибасини қўллаш таклиф қилинди.
2026-11-17T11:12+0500
2026-11-17T11:12+0500
2026-11-17T11:13+0500
ташқи сиёсат
сиёсат
ўзбекистон тив
экология
ёшлар
жамият
ўзбекистон
иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (иҳт)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/11/62059822_59:211:1014:748_1920x0_80_0_0_85c2fe246062d74578e93121353b48a4.jpg
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Исломободда қабул қилинган коммюникеда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) давлатлари Ўзбекистоннинг қатор ташаббусларини эътироф этди. Ҳужжат матни Покистоннинг APP давлат ахборот агентлиги томонидан эълон қилинди. Коммюнике 16 ноябрда ўтказилган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 30-йиғилиши якунида қабул қилинди. Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов раҳбарлик қилди.Термизнинг савдо ва гуманитар ҳамкорликдаги ўрниҲужжатда Термиз халқаро савдо маркази ва Термиз кўп функцияли транспорт-логистика хабининг минтақавий савдо, транспорт боғлиқлиги ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга, айниқса, Афғонистон билан алоқаларга қўшаётган ҳиссаси эътироф этилди.Ёшларни тинчлик йўлида бирлаштиришИштирокчилар Ўзбекистоннинг “Тинчлик йўлида жаҳон ёшлар ҳаракати”ни ташкил этиш ташаббусини олқишлади. Аъзо давлатларнинг ёшлар ташкилотлари унда фаол иштирок этишга чақирилди.Экология бўйича мулоқотЎзбекистон ташаббуси билан илгари сурилган Экологик ҳамкорлик бўйича юқори даражали мулоқот платформасининг аҳамияти ҳам қайд этилди. У билим ва тажриба алмашиш, амалий ечимларни топиш ҳамда минтақада экологик ҳаракатларни мувофиқлаштириш механизми сифатида эътироф этилди.Қўшма савдо зонаси — намунаЎзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги қўшма савдо зонаси муваффақиятли тажриба сифатида кўрсатилди. Аъзо давлатларга ушбу моделни қўллаш имкониятини кўриб чиқиш таклиф этилди.Йиғилиш якунида Ўзбекистон президенти ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик мақсадлари — 2035” ҳужжати ҳам қабул қилинди.
https://sputniknews.uz/20261019/una-musulmon-davlatlar-harakat-61307505.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/11/62059822_160:161:920:731_1920x0_80_0_0_14745fcffdde91ce5281810b492d8d8d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ташқи сиёсат, сиёсат, ўзбекистон тив, экология , ёшлар, жамият, ўзбекистон, иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (иҳт)
ташқи сиёсат, сиёсат, ўзбекистон тив, экология , ёшлар, жамият, ўзбекистон, иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (иҳт)
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти йиғилишида Ўзбекистон ташаббуслари қайд этилди
11:12 17.11.2026 (янгиланди: 11:13 17.11.2026) ИҲТ давлатлари Ўзбекистоннинг тинчлик ва экология ташаббусларини қайд этиб, Термиз марказларининг минтақавий аҳамиятини эътироф этди.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Исломободда қабул қилинган коммюникеда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) давлатлари Ўзбекистоннинг қатор ташаббусларини эътироф этди. Ҳужжат матни Покистоннинг APP давлат ахборот агентлиги томонидан
эълон қилинди.
Коммюнике 16 ноябрда ўтказилган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 30-йиғилиши якунида қабул қилинди. Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов раҳбарлик қилди.
Термизнинг савдо ва гуманитар ҳамкорликдаги ўрни
Ҳужжатда Термиз халқаро савдо маркази ва Термиз кўп функцияли транспорт-логистика хабининг минтақавий савдо, транспорт боғлиқлиги ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга, айниқса, Афғонистон билан алоқаларга қўшаётган ҳиссаси эътироф этилди.
Ёшларни тинчлик йўлида бирлаштириш
Иштирокчилар Ўзбекистоннинг “Тинчлик йўлида жаҳон ёшлар ҳаракати”ни ташкил этиш ташаббусини олқишлади. Аъзо давлатларнинг ёшлар ташкилотлари унда фаол иштирок этишга чақирилди.
Ўзбекистон ташаббуси билан илгари сурилган Экологик ҳамкорлик бўйича юқори даражали мулоқот платформасининг аҳамияти ҳам қайд этилди. У билим ва тажриба алмашиш, амалий ечимларни топиш ҳамда минтақада экологик ҳаракатларни мувофиқлаштириш механизми сифатида эътироф этилди.
Шунингдек, Самарқандда июнь ойида ўтказилган ИҲТ экология вазирларининг олтинчи йиғилиши натижалари олқишланди.
Қўшма савдо зонаси — намуна
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги қўшма савдо зонаси муваффақиятли тажриба сифатида кўрсатилди. Аъзо давлатларга ушбу моделни қўллаш имкониятини кўриб чиқиш таклиф этилди.
Йиғилиш якунида Ўзбекистон президенти ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик мақсадлари — 2035” ҳужжати ҳам қабул қилинди.