Ислом ҳамкорлик ташкилоти мусулмон давлатларининг якдил ҳаракатини кучайтирмоқчи

© Пресс служба ОИСВ Багдаде прошла 52-я сессия Совета министров иностранных дел ОИС
В Багдаде прошла 52-я сессия Совета министров иностранных дел ОИС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2026
Oбуна бўлиш
ИҲТ давлатлари Фаластин масаласида якдил позицияни тасдиқлади. Бағдоддаги сессияда Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашди.
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бош котиби Исмоил Улд Шайх Аҳмад мусулмон давлатларини Фаластин халқи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва Қуддусни асраш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирди.
У Ғазода тинчлик режасининг иккинчи босқичини амалга ошириш, ўт очишни узил-кесил тўхтатиш, Исроил қўшинларини олиб чиқиш ва гуманитар ёрдам етказиш учун босимни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Бағдодда 17–18 октябрь кунлари ўтган ИҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида Бағдод декларацияси ҳамда Қуддус пойтахт бўлган Фаластин давлатини қўллаб-қувватловчи резолюциялар қабул қилинди.

Шунингдек, Ироқ ҳар йили мусулмон давлатлари мулоқот форумини ўтказиш ва можароларни барвақт аниқлаш учун экспертлар тармоғини тузишни таклиф этди.
Бош котиб ҳар қандай аъзо давлатнинг суверенитети ва хавфсизлигига тажовузни рад этди. Афғонистон масаласида эса ИҲТ амалдаги ҳокимият билан аёллар ва қизларнинг таълим ҳамда меҳнат ҳуқуқлари бўйича мулоқотни давом эттираётганини, афғон халқига гуманитар-иқтисодий кўмак кўрсатаётганини билдирди.
У ислом бирдамлигини амалий иқтисодий ҳамкорликка айлантириш, илм-фан ва инновацияларга сармоя киритиш, сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланиш бўйича умумий ёндашувни ишлаб чиқиш ва исломофобияга қарши курашишга чақирди. ИҲТнинг халқаро қарорларга таъсирини кучайтириш учун янги воситалар зарурлигини ҳам билдирди.
Сессияда Ўзбекистон делегациясига ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бошчилик қилди. У ИҲТ бош котиби билан ҳамкорлик ва қўшма ташаббусларни муҳокама қилди.
Национальный флаг Ирана в Тегеране 31 марта 2020 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2026
Эрон Макка мудофаа келишувига қўшилиш таклифини кўриб чиқмоқда
Янгиликлар лентаси
0