ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Эрон Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон ўртасида тузилган Макка қўшма мудофаа келишувига қўшилиш таклифини олди. Бу ҳақда Эрон парламенти ахборот агентлиги раҳбари Меҳди Раҳимий маълум қилди.Раҳимий минтақа давлатларининг умумий хавфсизлик тизимини шакллантириш сари ҳаракатланаётганини ҳам таъкидлаган.Эроннинг келишувга эҳтимолий қўшилиши унинг сиёсий ва ҳарбий аҳамиятини кескин ошириши мумкин. Блок таркибида НАТО аъзоси бўлган Туркия, мусулмон дунёсидаги ягона ядровий давлат — Покистон, Саудия Арабистони ва Эрон бирлашган бўлар эди."Reuters" агентлигига кўра, айни пайтда, Макка келишувини тўлиқ маънодаги “мусулмонлар НАТОси” деб аташга ҳали эрта. Бундан ташқари, Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон Теҳронга расмий таклиф юборилганини ҳозирча очиқ тасдиқлагани йўқ.
Теҳрон айни пайтда Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон ўртасидаги қўшма мудофаа келишувига қўшилиш таклифини кўриб чиқмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Эрон Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон ўртасида тузилган Макка қўшма мудофаа келишувига қўшилиш таклифини олди. Бу ҳақда Эрон парламенти ахборот агентлиги раҳбари Меҳди Раҳимий маълум қилди.
"Таклиф айни пайтда Эрон раҳбарияти томонидан кўриб чиқилмоқда", — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради "Al Mayadeen" телеканали.
Раҳимий минтақа давлатларининг умумий хавфсизлик тизимини шакллантириш сари ҳаракатланаётганини ҳам таъкидлаган.
Эроннинг келишувга эҳтимолий қўшилиши унинг сиёсий ва ҳарбий аҳамиятини кескин ошириши мумкин. Блок таркибида НАТО аъзоси бўлган Туркия, мусулмон дунёсидаги ягона ядровий давлат — Покистон, Саудия Арабистони ва Эрон бирлашган бўлар эди.
"Reuters" агентлигига кўра, айни пайтда, Макка келишувини тўлиқ маънодаги “мусулмонлар НАТОси” деб аташга ҳали эрта.
Ҳужжатда бир иштирокчига ҳужум барчага ҳужум сифатида баҳоланиши белгиланган бўлса-да, ҳар бир давлат қандай ҳарбий жавоб қайтариши аниқ кўрсатилмаган.
Бундан ташқари, Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон Теҳронга расмий таклиф юборилганини ҳозирча очиқ тасдиқлагани йўқ.
Макка қўшма мудофаа келишуви
Келишув 7 август куни Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон раҳбарлари томонидан имзоланган. Ҳужжатга мувофиқ, уч давлатдан бирига қилинган қуролли ҳужум барча иштирокчиларга тажовуз сифатида қабул қилинади. Томонлар келишув мудофаа хусусиятига эга экани ва муайян давлатга қарши қаратилмаганини билдирган.