https://sputniknews.uz/20260810/iran-mecca-pakt-59608053.html
Мусулмон давлатларининг ўз НАТОси пайдо бўляптими: нега Эрон Макка пактидан хавотирда эмас
Мусулмон давлатларининг ўз НАТОси пайдо бўляптими: нега Эрон Макка пактидан хавотирда эмас
Sputnik Ўзбекистон
Эрон “Макка пакти”ни минтақа давлатларининг ташқи кучларга қарам бўлмаган хавфсизлик тизимига интилиши сифатида баҳолади. Покистон эса келишув бошқа давлатлар учун ҳам очиқлигини билдирди.
2026-08-10T17:13+0500
2026-08-10T17:13+0500
2026-08-10T17:26+0500
дунё янгиликлари
туркия
саудия арабистони
покистон
шартнома
хавфсизлик
дунёда
эрон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/0a/59607767_0:294:2560:1734_1920x0_80_0_0_b6af5c6fd76a0bc9e904b2384916377a.jpg
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Покистон, Туркия ва Саудия Арабистони ўртасида тузилган янги мудофаа пакти минтақа давлатларининг хавфсизликка муносабати ўзгараётганини кўрсатади. Бу ҳақда Эрон ТИВ расмий вакили Исмоил Бақоий маълум қилди.Унинг фикрича, сўнгги икки-уч йилдаги воқеалар минтақа мамлакатларига хавфсизликни ташқи кучларга топшириб қўйиб бўлмаслигини кўрсатди.Теҳрон Покистон, Туркия ва Саудия Арабистони билан яқин тарихий, диний ва маданий алоқаларга эга эканини таъкидлаб, “Макка шартномаси” Эронга қарши қаратилганидан хавотирланиш учун асос йўқлигини билдирди.Эрон ТИВ расмий вакили минтақавий ҳамкорлик ташқи кучларга қарам бўлмаган ва барча давлатлар манфаатини ҳисобга олган тақдирда хавфсизликни мустаҳкамлаши мумкинлигини айтди.7 августда имзоланган “Макка қўшма мудофаа келишуви”га кўра, уч давлатдан бирига қилинган қуролли ҳужум барчасига қилинган ҳужум сифатида баҳоланади. Келишув, шунингдек, мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни назарда тутади.Покистон ташқи ишлар вазири Исҳоқ Дор пакт муайян давлатга қарши қаратилмагани ва унинг принципларини қабул қилувчи бошқа мамлакатлар учун ҳам очиқ эканини маълум қилди.Шу тариқа, ҳозирча уч давлатни бирлаштирган “Макка шартномаси” кенгроқ минтақавий хавфсизлик механизмига айланиши мумкин. Аммо унинг кейинги таркиби ва аъзоларнинг аниқ ҳарбий мажбуриятлари ҳозирча тўлиқ маълум эмас.
https://sputniknews.uz/20260808/makka-shartnomasi-islom-harbiy-ittifoqi-kimga-va-nima-uchun-kerak-59570605.html
туркия
саудия арабистони
покистон
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/0a/59607767_99:0:2462:1772_1920x0_80_0_0_df640fc6d9946a389487941d15380b87.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, туркия, саудия арабистони, покистон, шартнома, хавфсизлик, дунёда, эрон
дунё янгиликлари, туркия, саудия арабистони, покистон, шартнома, хавфсизлик, дунёда, эрон
Мусулмон давлатларининг ўз НАТОси пайдо бўляптими: нега Эрон Макка пактидан хавотирда эмас
17:13 10.08.2026 (янгиланди: 17:26 10.08.2026) Теҳрон Покистон, Туркия ва Саудия Арабистонининг янги мудофаа келишувини минтақадаги ёндашув ўзгариши сифатида баҳолади.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Покистон, Туркия ва Саудия Арабистони ўртасида тузилган янги мудофаа пакти минтақа давлатларининг хавфсизликка муносабати ўзгараётганини кўрсатади. Бу ҳақда Эрон ТИВ расмий вакили Исмоил Бақоий
маълум қилди.
Унинг фикрича, сўнгги икки-уч йилдаги воқеалар минтақа мамлакатларига хавфсизликни ташқи кучларга топшириб қўйиб бўлмаслигини кўрсатди.
“Минтақа мамлакатлари хавфсизлик ёлғончи воситачилардан сотиб олинадиган товар эмаслигини англаб етди”, — деди Бақоий.
Теҳрон Покистон, Туркия ва Саудия Арабистони билан яқин тарихий, диний ва маданий алоқаларга эга эканини таъкидлаб, “Макка шартномаси” Эронга қарши қаратилганидан хавотирланиш учун асос йўқлигини билдирди.
Эрон ТИВ расмий вакили минтақавий ҳамкорлик ташқи кучларга қарам бўлмаган ва барча давлатлар манфаатини ҳисобга олган тақдирда хавфсизликни мустаҳкамлаши мумкинлигини айтди.
7 августда имзоланган “Макка қўшма мудофаа келишуви”га кўра, уч давлатдан бирига қилинган қуролли ҳужум барчасига қилинган ҳужум сифатида баҳоланади. Келишув, шунингдек, мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни назарда тутади.
Покистон ташқи ишлар вазири Исҳоқ Дор пакт муайян давлатга қарши қаратилмагани ва унинг принципларини қабул қилувчи бошқа мамлакатлар учун ҳам очиқ эканини маълум қилди.
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан эса келишувдаги “бирига ҳужум — барчасига ҳужум” механизмини НАТОнинг 5-моддасига ўхшатди. Анқара пактга бошқа мамлакатларни ҳам жалб этиш ниятида, эҳтимолий иштирокчилар қаторида Миср ҳам тилга олинмоқда.
Шу тариқа, ҳозирча уч давлатни бирлаштирган “Макка шартномаси” кенгроқ минтақавий хавфсизлик механизмига айланиши мумкин. Аммо унинг кейинги таркиби ва аъзоларнинг аниқ ҳарбий мажбуриятлари ҳозирча тўлиқ маълум эмас.