https://sputniknews.uz/20261116/umra-qirgizistonlik-tashkent-62050600.html
Умрага кетаётган 104 қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди — улардан яна $400 сўралмоқда
Умрага кетаётган 104 қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди — улардан яна $400 сўралмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Умра зиёратига йўл олган 104 нафар Қирғизистон фуқароси Тошкентда қолиб кетди. Туркомпания яна 400 доллардан талаб қилгани айтилмоқда. Муфтийлик зиёратчилар рўйхатда йўқлигини билдирди ва текширув бошланди.
2026-11-16T18:18+0500
2026-11-16T18:18+0500
2026-11-16T18:18+0500
умра
тошкент
аэропорт
зиёрат туризми
қирғизистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/10/62050436_0:18:751:440_1920x0_80_0_0_b743bea5158f857c1e889d2998fc4806.jpg
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Умра зиёрати учун Саудия Арабистонига йўл олган 104 нафар Қирғизистон фуқароси 12 ноябрдан буён Тошкентдан учиб кета олмаяпти. Бу ҳақда Қирғизистон парламенти депутати Бурул Аманова маълум қилди, деб хабар бермоқда Kabar давлат ахборот агентлиги.Депутатнинг сўзларига кўра, зиёратчиларнинг аксарияти Жалолобод ва Боткен вилоятларидан келган. Улар орасида кекса ёшдагилар ва соғлиғида муаммолари бор фуқаролар ҳам бор.Ҳолбуки, фуқаролар сафар харажатларини аввалдан тўлиқ тўлаган, кейинроқ яна 100 доллардан қўшимча тўлов қилишга мажбур бўлган. Улар янги талабни рад этмоқда.Зиёратчиларга 16 ноябрь куни кечқурун парвоз ташкил этилиши ваъда қилинган. Бироқ аниқ рейс ҳақида маълумот берилмаган.Муфтийлик нима деди?Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармасининг умра бўлими мутахассиси Умар Бакиров Kabar агентлигига Тошкентда қолиб кетган фуқаролар муфтийликнинг электрон тизимида рўйхатдан ўтмаганини маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, муфтийлик "Нур Умра Трэвел" компанияси билан боғланган. Бироқ компания мазкур зиёратчиларнинг ўзига алоқадорлигини рад этган.Ҳозирда махсус комиссия вазиятни ўрганмоқда. Қонунбузарликлар аниқланса, компаниянинг аккредитациясини бекор қилиш масаласи кўриб чиқилиши мумкин.Расмий баёнотда компания зиёратчиларни ягона электрон тизимда рўйхатдан ўтказмасдан сафарга жўнатгани, бу бўйича далолатнома тузилгани ва компания вакиллари огоҳлантирилгани қайд этилган.Депутат Бурул Аманова Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ва муфтийликни фуқароларга ёрдам беришга чақирди.
https://sputniknews.uz/20260715/umra-tashkilotchilar-din-talim-nazorat-59046290.html
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/10/62050436_71:0:682:458_1920x0_80_0_0_60f792fd22809c55f4849c7c322c548c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
умра, тошкент, аэропорт, зиёрат туризми, қирғизистон
умра, тошкент, аэропорт, зиёрат туризми, қирғизистон
Умрага кетаётган 104 қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди — улардан яна $400 сўралмоқда
Зиёратчилар 12 ноябрдан буён Саудия Арабистонига уча олмаяпти. Улар сафар учун тўлов қилган, аммо компания яна пул талаб қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Умра зиёрати учун Саудия Арабистонига йўл олган 104 нафар Қирғизистон фуқароси 12 ноябрдан буён Тошкентдан учиб кета олмаяпти. Бу ҳақда Қирғизистон парламенти депутати Бурул Аманова маълум қилди, деб
хабар бермоқда Kabar давлат ахборот агентлиги.
Депутатнинг сўзларига кўра, зиёратчиларнинг аксарияти Жалолобод ва Боткен вилоятларидан келган. Улар орасида кекса ёшдагилар ва соғлиғида муаммолари бор фуқаролар ҳам бор.
Аманованинг айтишича, сафарни ташкил этган "Нур Умра" компанияси вакиллари зиёратчилардан яна 400 доллардан қўшимча тўлов талаб қилган.
Ҳолбуки, фуқаролар сафар харажатларини аввалдан тўлиқ тўлаган, кейинроқ яна 100 доллардан қўшимча тўлов қилишга мажбур бўлган. Улар янги талабни рад этмоқда.
Зиёратчиларга 16 ноябрь куни кечқурун парвоз ташкил этилиши ваъда қилинган. Бироқ аниқ рейс ҳақида маълумот берилмаган.
Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармасининг умра бўлими мутахассиси Умар Бакиров Kabar агентлигига Тошкентда қолиб кетган фуқаролар муфтийликнинг электрон тизимида рўйхатдан ўтмаганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, муфтийлик "Нур Умра Трэвел" компанияси билан боғланган. Бироқ компания мазкур зиёратчиларнинг ўзига алоқадорлигини рад этган.
Ҳозирда махсус комиссия вазиятни ўрганмоқда. Қонунбузарликлар аниқланса, компаниянинг аккредитациясини бекор қилиш масаласи кўриб чиқилиши мумкин.
Аввалроқ, 13 ноябрь куни Қирғизистон муфтийлиги "Нур Умра" компанияси фаолияти юзасидан бир неча бор шикоятлар келиб тушганини маълум қилган эди.
Расмий баёнотда компания зиёратчиларни ягона электрон тизимда рўйхатдан ўтказмасдан сафарга жўнатгани, бу бўйича далолатнома тузилгани ва компания вакиллари огоҳлантирилгани қайд этилган.
Депутат Бурул Аманова Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ва муфтийликни фуқароларга ёрдам беришга чақирди.