Умра ташкилотчилари ва диний таълим муассасалари хавф даражасига қараб назорат қилинади

© Uzbekistan AirportsВ Ташкент вернулись первые паломники, совершившие хадж
В Ташкент вернулись первые паломники, совершившие хадж  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда Умра ташкилотчилари, диний таълим муассасалари ва диний материаллар билан ишловчи субъектларни хавф даражаси асосида назорат қилиш тартиби жорий этилди
ТОШКЕНТ, 15 июль — Sputnik. Ўзбекистонда Умра зиёратини ташкил этиш, диний таълим ва диний мазмундаги материалларни тарқатиш соҳаларида фаолият юритувчи тадбиркорларни назорат қилишнинг янги тартиби белгиланди. Адлия вазирлиги тегишли низомни давлат рўйхатидан ўтказди.
Янги тизим қуйидаги йўналишларда қонунчилик бузилиши хавфини автоматлаштирилган тарзда баҳолайди:
— диний таълим муассасалари фаолияти;
— “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш;
— диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, Ўзбекистонга олиб кириш ва тарқатиш.
Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфига қараб юқори, ўрта ва паст тоифаларга ажратилади.
Хавф даражасини аниқлашда давлат органларининг ахборот тизимлари, статистик маълумотлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа қонуний манбалардан олинган маълумотлар ўрганилади.
Бунда тадбиркорлик субъектларидан қўшимча ҳужжат ёки маълумот талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Юқори ва ўрта хавф тоифасига киритилган субъектларда профилактика тадбирлари ва текширувлар қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этилади. Паст хавф тоифасига кирган тадбиркорлик субъектларида эса текширув ўтказилмайди.
Шу билан бирга, электрон тизимда аниқланган хавф даражасининг ўзи тадбиркорга нисбатан жарима ёки бошқа таъсир чорасини қўллаш учун асос бўлмайди.
Лицензия ва рухсат бериш талабларига риоя этилиши устидан назорат хавф таҳлили натижалари ҳамда қонунбузилишлар ҳақидаги мурожаатлар асосида амалга оширилади.
Председатель Комитета по делам религий Содик Тошбоев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2026
Диний таълим ва ҳамкорлик: Дин ишлари қўмитаси раиси устувор йўналишларни санаб ўтди
Янгиликлар лентаси
0