Диний таълим ва ҳамкорлик: Дин ишлари қўмитаси раиси устувор йўналишларни санаб ўтди

© SputnikПредседатель Комитета по делам религий Содик Тошбоев
Председатель Комитета по делам религий Содик Тошбоев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2026
Oбуна бўлиш
Тошбоев Ўзбекистонда диний ташкилотлар фаолияти, муқаддас қадамжоларни обод қилиш, диний таълим ва халқаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва халқаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари маълум қилинди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев сўз юритди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тошбоев бу ҳақда “Тинчлик, бағрикенглик ва маърифат йўли” I халқаро ислом цивилизацияси форуми доирасида гапирди.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда диний ташкилотларнинг эркин фаолият юритишини таъминлаш, муқаддас қадамжоларни обод қилиш, диний таълим тизимини такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва ёш авлодни маърифатли қилиб тарбиялашга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда.

У бугунги кунда мамлакатда 130 тадан ортиқ миллат ва элат, 16 та диний конфессия вакиллари истиқомат қилишини қайд этди.

Қўмита раисига кўра, Ўзбекистон халқаро майдонда тинчлик, бағрикенглик, маърифат ва ўзаро ишонч тамойилларига асосланган ташаббуслар билан фаол иштирок этмоқда.
Шунингдек, мамлакат Миср, Қатар, Саудия Арабистони, БАА, Туркия, Озарбайжон, Малайзия, Индонезия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа давлатларнинг тегишли вазирликлари, диний идоралари, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантираётгани таъкидланди.
Тошбоев яқинда Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг дин ишлари учун масъул давлат органлари раҳбарлари биринчи йиғилиши бўлиб ўтганини ҳам эслатди.
Унинг сўзларига кўра, бу диний-маърифий соҳада янги ҳамкорлик платформаси шаклланаётгани ва амалий мулоқот кенгайиб бораётганини кўрсатади.
Начальник Департамента по религиозно-просветительским вопросам Администрации президента Музаффар Камилов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2026
Камилов Ислом цивилизацияси форумининг асосий вазифаларини айтди
Янгиликлар лентаси
0