https://sputniknews.uz/20260707/islom-tsivilizatsiya-forum-vazifalar-58877285.html
Камилов Ислом цивилизацияси форумининг асосий вазифаларини айтди
Камилов Ислом цивилизацияси форумининг асосий вазифаларини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Музаффар Камилов Ислом цивилизацияси форуми узоқ муддатли ҳамкорлик майдонига айланиши кераклигини таъкидлади. У қўлёзмаларни рақамлаштириш, ёш олимлар учун дастурлар ва СИ асосида илмий платформалар яратиш зарурлигини қайд этди
2026-07-07T14:06+0500
2026-07-07T14:06+0500
2026-07-07T14:06+0500
ислом цивилизацияси маркази
ўзбекистон
форум
ислом дини
президент администрацияси
олимлар
сунъий интеллект
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/07/58876405_0:496:2730:2032_1920x0_80_0_0_ca548005bf488cb904b710953328c626.jpg
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. “Тинчлик, бағрикенглик ва маърифат йўли” I халқаро ислом цивилизацияси форуми узоқ муддатли ҳамкорликка хизмат қиладиган амалий мулоқот ва шериклик майдонига айланиши керак.Бу ҳақда Ўзбекистон президенти администрациясининг диний-маърифий масалалар бўйича департаменти бошлиғи Музаффар Камилов маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Камиловнинг таъкидлашича, бугун инсоният геосиёсий низолар, диний тоқатсизлик, экстремизм ва терроризм, исломофобия, ахборот маконида сохта диний қарашларнинг тарқалиши каби таҳдидларга дуч келмоқда. Унинг сўзларига кўра, форумнинг муҳим вазифаларидан бири келажак учун умумий интеллектуал макон яратишдир. Бунинг учун ислом цивилизациясига оид қўлёзмалар, ноёб манбалар ва илмий меросни ҳамкорликда тадқиқ этиш, рақамлаштириш ва улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш зарур.Камилов ёш олимлар, тадқиқотчилар ва исломшунос мутахассислар учун қўшма таълим дастурлари, академик алмашинувлар, стажировкалар ва илмий грантларни кўпайтириш муҳимлигини ҳам қайд этди.Шунингдек, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар имкониятларидан фойдаланиб, ишончли илмий билим платформаларини яратиш ва уларни халқаро ҳамкорлик асосида ривожлантириш таклиф этилди.
https://sputniknews.uz/20260707/tashkent-islom-tsivilizatsiya-forum-58874796.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/07/58876405_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_b823509c1f5ed5565c8c9bc6acceca8b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ислом цивилизацияси маркази, ўзбекистон, форум, ислом дини, президент администрацияси, олимлар, сунъий интеллект, жамият
ислом цивилизацияси маркази, ўзбекистон, форум, ислом дини, президент администрацияси, олимлар, сунъий интеллект, жамият
Камилов Ислом цивилизацияси форумининг асосий вазифаларини айтди
Музаффар Камилов форум ислом цивилизацияси меросини ўрганиш, рақамлаштириш ва ёш олимлар учун қўшма дастурларни кенгайтиришга хизмат қилиши кераклигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. “Тинчлик, бағрикенглик ва маърифат йўли” I халқаро ислом цивилизацияси форуми узоқ муддатли ҳамкорликка хизмат қиладиган амалий мулоқот ва шериклик майдонига айланиши керак.
Бу ҳақда Ўзбекистон президенти администрациясининг диний-маърифий масалалар бўйича департаменти бошлиғи Музаффар Камилов маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Камиловнинг таъкидлашича, бугун инсоният геосиёсий низолар, диний тоқатсизлик, экстремизм ва терроризм, исломофобия, ахборот маконида сохта диний қарашларнинг тарқалиши каби таҳдидларга дуч келмоқда.
Шу билан бирга, сунъий интеллект технологиялари жадал ривожланаётган даврда ахлоқий мезонларни сақлаш ҳам долзарб масалага айланмоқда.
Унинг сўзларига кўра, форумнинг муҳим вазифаларидан бири келажак учун умумий интеллектуал макон яратишдир. Бунинг учун ислом цивилизациясига оид қўлёзмалар, ноёб манбалар ва илмий меросни ҳамкорликда тадқиқ этиш, рақамлаштириш ва улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш зарур.
Камилов ёш олимлар, тадқиқотчилар ва исломшунос мутахассислар учун қўшма таълим дастурлари, академик алмашинувлар, стажировкалар ва илмий грантларни кўпайтириш муҳимлигини ҳам қайд этди.
Шунингдек, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар имкониятларидан фойдаланиб, ишончли илмий билим платформаларини яратиш ва уларни халқаро ҳамкорлик асосида ривожлантириш таклиф этилди.
“Ислом цивилизацияси марказини халқаро конференциялар, илмий мулоқотлар, экспертлар учрашувлари ва қўшма тадқиқотларни мунтазам ташкил этиш учун доимий мулоқот майдонига айлантириш муҳим”, — деди Камилов.