Илм-маърифат тинчликнинг мустаҳкам пойдевори: Тошкентда Ислом цивилизацияси форуми очилди

© SputnikВ Ташкенте стартовал Международный форум исламской цивилизации
В Ташкенте стартовал Международный форум исламской цивилизации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2026
Oбуна бўлиш
Форумда 50 тадан ортиқ давлатдан 300 нафарга яқин хорижий меҳмон иштирок этмоқда. Президент мурожаатида илм-маърифат тинчлик ва тараққиётнинг муҳим асоси экани таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Тошкентда “Тинчлик, бағрикенглик ва маърифат йўли” I халқаро ислом цивилизацияси форуми бошланди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Форумда 50 тадан ортиқ давлатдан 300 нафарга яқин хорижий меҳмон иштирок этмоқда. Улар орасида давлат ва жамоат арбоблари, вазирлар, муфтийлар, уламолар, академиклар, исломшунослар, олимлар, тадқиқотчилар, музей ва кутубхоналар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари бор.
Форум Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Мотуридий, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда ICESCO билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Тадбирда президент Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига мурожаати ўқиб эшиттирилди. Мурожаатни президент маслаҳатчиси ва спичрайтери Хайриддин Султонов ўқиди.
Давлат раҳбари мурожаатида ушбу форумнинг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилиши чуқур тарихий ва рамзий маънога эга эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, анжуман жаҳон ҳамжамиятида ислом цивилизациясининг бой маънавий, илмий ва маданий меросига қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатади.
Мурожаатда бугунги дунёда можаролар, ўзаро ишончсизлик, тоқатсизлик, экстремизм ва исломофобия каби таҳдидлар кучайиб бораётгани қайд этилди. Бундай шароитда илм-фан, таълим, тарбия, маданият ва юксак ахлоқий қадриятлар тинчлик, ўзаро тушуниш ва барқарор тараққиёт учун мустаҳкам асос бўлиши таъкидланди.
Президент Ўзбекистон 2017 йилда БМТ минбаридан илгари сурган “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси бугун ҳам долзарблигини сақлаб қолаётганини билдирди.
Шунингдек, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий каби алломалар мероси жаҳон тафаккури хазинасида муҳим ўрин тутиши қайд этилди.
Мурожаатда Ислом цивилизацияси маркази ўтмиш ва келажакни, Шарқ ва Ғарбни, қадимий анъаналар ва замонавий илм-фан ютуқларини боғлайдиган интеллектуал кўприк сифатида баҳоланди.
Президент форумни халқаро илмий ва гуманитар ҳамкорликнинг янги босқичи деб атаб, қўшма тадқиқотлар, нашрлар, таълим дастурлари ва маданий лойиҳаларни амалга оширишга чақирди.
“Декларациялар мулоқоти” II халқаро форуми - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2025
Ўзбекистонда динлараро ҳамжиҳатлик ва виждон эркинлигига бағишланган форум бўлиб ўтмоқда
Янгиликлар лентаси
0