Россиялик теннисчи WTA чемпиони — учликда собиқ СССР вакиллари

© REUTERS / DANIEL COLEРоссиянка Мирра Андреева выиграла финальный турнир WTA.
Россиянка Мирра Андреева выиграла финальный турнир WTA. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2026
Oбуна бўлиш
19 ёшли Мирра Андреева 22 йилдан бери ҳеч бир россиялик теннисчи эриша олмаган натижани такрорлади ва жаҳон рейтингида иккинчи ўринга кўтарилди.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Россиялик Мирра Андреева АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳрида ўтказилган аёллар тенниси бўйича WTA якуний турнири ғолибаси бўлди.
19 ёшли Андреева финалда дунёнинг олтинчи ракеткаси, украиналик Элина Свитолинани 7:5, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, у 2004 йилда 17 ёшида чемпион бўлган Мария Шараповадан кейин WTA якуний турнирида ғолиб чиққан энг ёш теннисчига айланди.
Андреева мусобақадаги барча бешта учрашувда ғалаба қозонди ва рақибларига бирорта ҳам сетни бой бермади.
© AP Photo / Gregory BullРоссиянка Мирра Андреева выиграла финальный турнир WTA.
Россиянка Мирра Андреева выиграла финальный турнир WTA. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2026
Россиянка Мирра Андреева выиграла финальный турнир WTA.
Андреева ғолиблик учун 3,37 миллион доллар мукофот пули ва Mercedes-AMG SL 55 автомобилини ҳам қўлга киритди. Қизиғи, 19 ёшли теннисчи ҳали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмас.
Ушбу ғалабадан сўнг россиялик теннисчи жаҳон рейтингида иккинчи ўринга кўтарилди.
Эътиборлиси, мавсум якунидаги жаҳон рейтингида дастлабки уч ўринни собиқ СССР давлатлари вакиллари эгаллади:
Елена Рибакина (Қозоғистон) — 1-ўрин;
Мирра Андреева (Россия) — 2-ўрин;
Арина Соболенко (Беларусь) — 3-ўрин.
Теннисистка из Узбекистана Камилла Рахимова. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2026
Камилла Раҳимова дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси Венус Уилямсни мағлуб этди
Янгиликлар лентаси
0