https://sputniknews.uz/20260803/rahimova-uilyam-maglub-59455485.html
Камилла Раҳимова дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси Венус Уилямсни мағлуб этди
Камилла Раҳимова дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси Венус Уилямсни мағлуб этди
Sputnik Ўзбекистон
Камилла Раҳимова Торонтодаги WTA 1000 турнирида етти карра "Катта дубулға" ғолиби Венус Уилямсни 6:4, 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Энди у чехиялик Катержина Синяковага қарши ўйнайди.
2026-08-03T12:14+0500
2026-08-03T12:14+0500
2026-08-03T12:14+0500
теннис
спорт
ўзбекистон
ғалаба
мусобақа
канада
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/03/59454975_0:37:3072:1765_1920x0_80_0_0_cf4292d1ee7eea1bafe3a32950f1e032.jpg
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимова Торонтода ўтаётган WTA 1000 турнирининг биринчи босқичида дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси Венус Уилямсни мағлуб этди. Бу ҳақда Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабар берди.Ёмғир сабаб кечиккан учрашув 1 соат 27 дақиқа давом этди. Раҳимова америкалик рақибини икки сетда — 6:4, 6:1 ҳисобида енгди.Биринчи сетда теннисчилар тенг кураш олиб борди, аммо ҳал қилувчи паллада Раҳимова устунликни қўлга киритди. Иккинчи сетда эса ўзбекистонлик спортчи рақибига фақат битта гейм берди.Венус Уилямс аёллар тенниси тарихидаги энг машҳур спортчилардан бири ҳисобланади. У яккалик баҳсларида етти марта "Катта дубулға" турнирида — беш марта Уимблдонда ва икки марта АҚШ очиқ чемпионатида ғолиб чиққан. Шунингдек, у жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллаган.Камилла Раҳимова кейинги босқичда турнирнинг 32-рақамли сараланган теннисчиси — чехиялик Катержина Синяковага қарши кортга чиқади. Синякова биринчи босқичда ўйин ўтказмасдан кейинги даврага йўл олган.National Bank Open турнири 1–13 август кунлари Канаданинг Торонто шаҳридаги қаттиқ қопламали кортларда ўтказилмоқда. Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 7,43 млн доллардан ошади.
https://sputniknews.uz/20260729/kudermetova-washington-turnir-59339544.html
ўзбекистон
канада
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/03/59454975_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_9d151ef3a90a9ab833cf7fb4bc3f69b9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
теннис, спорт, ўзбекистон, ғалаба, мусобақа, канада
теннис, спорт, ўзбекистон, ғалаба, мусобақа, канада
Камилла Раҳимова дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси Венус Уилямсни мағлуб этди
Ўзбекистонлик теннисчи Торонтодаги WTA 1000 турнирида Венус Уилямсни 6:4, 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқди.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимова Торонтода ўтаётган WTA 1000 турнирининг биринчи босқичида дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси Венус Уилямсни мағлуб этди. Бу ҳақда Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати
хабар берди.
Ёмғир сабаб кечиккан учрашув 1 соат 27 дақиқа давом этди. Раҳимова америкалик рақибини икки сетда — 6:4, 6:1 ҳисобида енгди.
Биринчи сетда теннисчилар тенг кураш олиб борди, аммо ҳал қилувчи паллада Раҳимова устунликни қўлга киритди. Иккинчи сетда эса ўзбекистонлик спортчи рақибига фақат битта гейм берди.
24 ёшли Раҳимова Айни пайтда WTA рейтингида 82-ўринни эгаллаб турибди. Турнирга махсус таклифнома асосида қўшилган 46 ёшли Уилямс эса 2025 йил июлидан буён кетма-кет 12-учрашувда мағлуб бўлди.
Венус Уилямс аёллар тенниси тарихидаги энг машҳур спортчилардан бири ҳисобланади. У яккалик баҳсларида етти марта "Катта дубулға" турнирида — беш марта Уимблдонда ва икки марта АҚШ очиқ чемпионатида ғолиб чиққан. Шунингдек, у жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллаган.
Камилла Раҳимова кейинги босқичда турнирнинг 32-рақамли сараланган теннисчиси — чехиялик Катержина Синяковага қарши кортга чиқади. Синякова биринчи босқичда ўйин ўтказмасдан кейинги даврага йўл олган.
National Bank Open турнири 1–13 август кунлари Канаданинг Торонто шаҳридаги қаттиқ қопламали кортларда ўтказилмоқда. Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 7,43 млн доллардан ошади.