Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Россия савдони ЕОИИ ва БРИКС бозорларига йўналтиришни якунламоқда — Мишустин

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишМихаил Мишустин выступает на пленарной дискуссии в рамках форума "Сделано в России"
Михаил Мишустин выступает на пленарной дискуссии в рамках форума Сделано в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2026
Oбуна бўлиш
Россия ташқи савдосида дўстона давлатларнинг улуши 85 фоизга етган. ЕОИИ мамлакатлари билан савдо эса йилнинг беш ойида 10 фоизга ўсган.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Россия ташқи савдосини ЕОИИ, МДҲ, БРИКС ва ШҲТ мамлакатларининг истиқболли бозорларига йўналтириш жараёни якунланмоқда. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин Москвада бўлиб ўтаётган "Россияда ишлаб чиқарилган" халқаро экспорт форумида маълум қилди.
"Умуман олганда, савдони Евроосиё иқтисодий иттифоқи, МДҲ, БРИКС ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатларининг янада истиқболли бозорларига йўналтириш якунланмоқда", — деди Мишустин.
Унинг сўзларига кўра, Россия ташқи савдо айланмасида дўстона давлатларнинг улуши қарийб 85 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, миллий валюталарда ҳисоб-китоб қилиш улуши ҳам ошмоқда. Жорий йил август ойида бу кўрсаткич Россия экспортида 91 фоиздан ошган, импортда эса қарийб 89 фоизга етган.
ЕОИИ билан савдо қандай ўзгарди?
Аввалроқ Мишустин 2026 йилнинг январь–май ойларида Россиянинг ЕОИИ мамлакатлари билан савдоси 10 фоизга ўсганини маълум қилган эди.
Унинг таъкидлашича, 2025 йилда иттифоқ мамлакатлари ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 7,5 триллион рублни ташкил этган.
Шу билан бирга, Россия хомашё ва энергетикага боғлиқ бўлмаган маҳсулотлар экспортини ҳам кенгайтирмоқда. Мишустиннинг сўзларига кўра, бундай маҳсулотлар мамлакат умумий экспортининг қарийб 35 фоизини ташкил этмоқда.
Бош вазир Россия компаниялари хорижий ҳамкорлар билан қўшма ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, маҳсулотларни маҳаллийлаштириш ва технологик ҳамкорликни кенгайтиришга эътибор қаратаётганини таъкидлади.
Михаил Мишустин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Устувор вазифа – иттифоқчилик алоқаларини чуқурлаштириш: Мишустин ЕОИИ ҳақида
Янгиликлар лентаси
0