Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Устувор вазифа – иттифоқчилик алоқаларини чуқурлаштириш: Мишустин ЕОИИ ҳақида

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишМихаил Мишустин
Михаил Мишустин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2026
Oбуна бўлиш
Москва бундан буён ҳам Евроосиё маконида интеграция жараёнларини ривожлантиришга ҳар томонлама ҳисса қўшиш ниятида.
ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Минскда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (EОИИ) мамлакатлари бош вазирлари иштирокида Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Россия бош вазири иттифоқдаги ижобий ўзгаришларни санаб ўтди.
Савдо ва ЯИМ ўсиши, миллий валюталар улуши
Мишустин Москва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (EОИИ) мамлакатлари билан иттифоқчилик муносабатларини ривожлантиришни ўзининг устувор йўналиши деб билишини таъкидлади.

“Мамлакатимиз учун “бешлик”нинг барча давлатлари билан иттифоқчилик алоқаларини чуқурлаштириш сўзсиз устувор вазифа ҳисобланади. Биз бундан буён ҳам Евроосиё маконида интеграция жараёнларини ривожлантиришга ҳар томонлама ҳисса қўшиш ниятидамиз", - деди у.

Мишустиннинг сўзларига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида EОИИ ялпи ички маҳсулоти 1 фоиздан кўпроққа ўсган. Бу саноат ишлаб чиқариши, чакана савдо ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ҳисобига юз берди.
Унинг таъкидлашича, ташқи таҳдидларга қарамай, EОИИнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари яхши суръатни кўрсатмоқда.
EОИИ мамлакатларининг миллий валюталари улуши товарлар учун ўзаро ҳисоб-китобларда деярли 95 фоизга етди.
"Миллий валюталардан фойдаланиш амалиётини кенгайтирмоқдамиз. Уларнинг товарлар учун ўзаро ҳисоб-китоблардаги улуши деярли 95 фоизга етди”, - деди Мишустин. У натижани жуда салмоқли деб атади.
Мишустиннинг айтишича, EОИИ мамлакатларининг озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўзини ўзи таъминлаши 93 фоизни ташкил этади.
"Евроосиё иқтисодий иттифоқи - бу умуман олганда озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланган дунёнинг саноқли минтақаларидан бири ва биз биргаликда ўзимизни ишончли ҳис қилишимиз мумкин”, - деди Россия бош вазири.
EОИИ мамлакатлари ўртасидаги ўзаро савдо кўрсаткичлари йил бошидан буён ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизга ошди.
3 та устувор йўналиш
Мишустин Евроосиё интеграциясининг учта устувор йўналишини санаб ўтди: озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги ҳамда транспорт логистикасини ривожлантириш.
“Биз биргаликда Евроосиё иқтисодий иттифоқининг қудратли саноат базасини шакллантиришда давом этмоқдамиз. Бу соҳадаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш самарасини кўрмоқдамиз: меҳнат унумдорлиги ошмоқда, бошқа мамлакатлардан хомашё ва бутловчи қисмлар етказиб беришга боғлиқлик пасаймоқда. Ишончим комилки, олдинда бизни янада катта муваффақиятлар кутмоқда”, - деди Россия бош вазири.
Иттифоқ ҳамкорлигини ривожлантириш
Мишустиннинг таъкидлашича, EОИИнинг Африка давлатлари билан ҳамкорлигини ривожлантириш яхши истиқболларни очади. Қолаверса, ШҲТ ва АСЕАН давлатлари томонидан ўзаро ҳамкорликнинг барқарор шарт-шароитларини ўрнатишга қизиқиш мавжуд.
“Савдо урушлари шароитида, айниқса, ШҲТ ва АСЕАН давлатлари томонидан Иттифоқ билан барқарор ва олдиндан башорат қилинадиган ўзаро ҳамкорлик шартларини ўрнатишга қизиқиш ортиб бораётгани яққол кўзга ташланмоқда. Африка давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш учун яхши истиқболлар мавжуд”, - деди у.
Россия бош вазирининг сўзларига кўра, ЕОИИнинг энг муҳим устувор йўналиши сифатида компанияларнинг ташқи бозорларга чиқишига тўсқинлик қилувчи тариф тўсиқларини камайтириш масаласи муҳокама қилинмоқда. Бундан ташқари, Ҳиндистон ва Тунис билан эркин савдо зонасини яратиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Мишустин конструктив мулоқотга тайёр бўлган барча билан ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликни янада фаолроқ йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.
Евроосиё иқтисодий комиссияси (EИК) муаммоларни аниқроқ аниқлаш ва уларни тезроқ ҳал қилиш учун "Евроосиё иқтисодий йўли" декларациясининг бажарилишини диққат билан баҳолаши керак. Мишустин ЕИКга шундай чақириқ билан мурожаат қилди.
“Евроосиё иқтисодий комиссиясидан ҳужжатни амалга ошириш жараёни тўғрисида томонларни мунтазам равишда хабардор қилиб боришни, муаммоли жиҳатларни ажратиб кўрсатишни сўрайман. Баҳсли масалалар тор доирадаги йиғилишларимизгача консенсус билан ҳал этилсин”, - деди у.
“Албатта, ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Барчани мамлакатларимизнинг иқтисодий интеграциясини мустаҳкамлаш йўлида олдинга интилишга чақираман”,- дея хулоса қилди Россия ҳукумати раҳбари.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Абдулла Арипов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Арипов Минскда Евроосиё ҳукуматлараро кенгашида иштирок этади
Янгиликлар лентаси
0