https://sputniknews.uz/20261116/putin-trump-xi-jinping-muhokama-62040905.html
Путин, Трамп ва Си Цзиньпин бутун дунёда тинчликни сақлашни муҳокама қилади — Хитой ТИВ
Путин, Трамп ва Си Цзиньпин бутун дунёда тинчликни сақлашни муҳокама қилади — Хитой ТИВ
Sputnik Ўзбекистон
Хитой ТИВ Путин, Си Цзиньпин ва Трампнинг 19 ноябрдаги учрашуви ҳақида батафсил маълумот берди. Уч давлатнинг дунё тинчлиги учун масъулияти, музокаралар мавзулари ва саммит вақти маълум қилинди.
2026-11-16T14:12+0500
2026-11-16T14:12+0500
2026-11-16T14:12+0500
сиёсат
дунё янгиликлари
си цзинпин
владимир путин
дональд трамп
учрашув
музокаралар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/10/62040436_0:0:1673:941_1920x0_80_0_0_effd2370efe04f10b9f41dba9cfea68d.png
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Хитой, Россия ва АҚШ глобал муаммоларни биргаликда ҳал қилиш ва дунёда тинчлик ҳамда барқарорликни таъминлаш борасида катта масъулиятга эга. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нин Путин, Си Цзиньпин ва Трампнинг бўлажак учрашуви муносабати билан брифингда маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, 19 ноябрь куни Шенчжен шаҳрида бўлиб ўтадиган учрашувда уч давлат етакчилари дунё тинчлигини сақлаш ва йирик давлатлар ўртасидаги стратегик барқарорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади.Мао Нин бу Хитой, Россия ва АҚШ раҳбарларининг тарихдаги биринчи юзма-юз уч томонлама учрашуви бўлишини таъкидлади.Хитой ТИВ вакили уч мамлакат БМТнинг таъсисчи аъзолари ва Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари эканини эслатди. Унинг таъкидлашича, улар Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши биргаликда курашган.Мао Ниннинг фикрича, уч давлат ўртасидаги мулоқотни кучайтириш, келишмовчиликларни назорат қилиш ва муносабатларни барқарорлаштириш нафақат уларнинг манфаатларига, балки халқаро ҳамжамият кутилмаларига ҳам мос келади.Саммитда яна нималар муҳокама қилинади?19 ноябрь куни Трамп аввал Си Цзиньпин билан икки томонлама музокара ўтказади. Шундан сўнг Путин иштирокида уч томонлама учрашув бошланади.Учрашув 18–19 ноябрь кунлари Шенчженда бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (АТЭС) саммити доирасида ўтказилади.
https://sputniknews.uz/20261115/trump-putin-xi-jinping-muhokama-62027906.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/10/62040436_208:0:1463:941_1920x0_80_0_0_77086347a277e26a32caad817dcb7b8e.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, дунё янгиликлари, си цзинпин, владимир путин, дональд трамп, учрашув, музокаралар
сиёсат, дунё янгиликлари, си цзинпин, владимир путин, дональд трамп, учрашув, музокаралар
Путин, Трамп ва Си Цзиньпин бутун дунёда тинчликни сақлашни муҳокама қилади — Хитой ТИВ
Пекин Путин, Си Цзиньпин ва Трампнинг тарихий учрашувида дунё тинчлиги ва стратегик барқарорлик масалалари муҳокама қилинишини билдирди.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Хитой, Россия ва АҚШ глобал муаммоларни биргаликда ҳал қилиш ва дунёда тинчлик ҳамда барқарорликни таъминлаш борасида катта масъулиятга эга. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нин Путин, Си Цзиньпин ва Трампнинг бўлажак учрашуви муносабати билан брифингда
маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 19 ноябрь куни Шенчжен шаҳрида бўлиб ўтадиган учрашувда уч давлат етакчилари дунё тинчлигини сақлаш ва йирик давлатлар ўртасидаги стратегик барқарорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади.
Мао Нин бу Хитой, Россия ва АҚШ раҳбарларининг тарихдаги биринчи юзма-юз уч томонлама учрашуви бўлишини таъкидлади.
"Ушбу учрашув тарихий аҳамиятга эга. Ҳозирги шароитда уч мамлакат глобал муаммоларни биргаликда ҳал қилиш, дунёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасида муҳим масъулиятни ўз зиммасига олган", — деди у.
Хитой ТИВ вакили уч мамлакат БМТнинг таъсисчи аъзолари ва Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари эканини эслатди. Унинг таъкидлашича, улар Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши биргаликда курашган.
Мао Ниннинг фикрича, уч давлат ўртасидаги мулоқотни кучайтириш, келишмовчиликларни назорат қилиш ва муносабатларни барқарорлаштириш нафақат уларнинг манфаатларига, балки халқаро ҳамжамият кутилмаларига ҳам мос келади.
Саммитда яна нималар муҳокама қилинади?
Оқ уй маълумотига кўра, Дональд Трамп музокараларда ядро қуролларини қисқартириш масаласини кўтармоқчи. Шунингдек, Эрондаги уруш ҳам муҳокама қилиниши мумкин.
19 ноябрь куни Трамп аввал Си Цзиньпин билан икки томонлама музокара ўтказади. Шундан сўнг Путин иштирокида уч томонлама учрашув бошланади.
Учрашув 18–19 ноябрь кунлари Шенчженда бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (АТЭС) саммити доирасида ўтказилади.