Ўқитувчилар касбий синовдан қандай ўтди: фанлар ва стаж бўйича натижалар

© Depositphotos / BlazeofgloryУчитель пишет у доски в школе
Учитель пишет у доски в школе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2026
Oбуна бўлиш
Касбий сертификатлашда информатика, физика ва биология ўқитувчиларининг 22,3 фоизи сертификат олди. Стаж бўйича ҳам катта фарқ бор.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 2024–2026 йилларда касбий сертификатлаш синовларига жалб этилган 47 936 нафар педагогнинг 18 079 нафари (37,7 фоизи) сертификат олган. Бу ҳақда Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг таҳлилида маълум қилинди.
Синовга жалб этилганларнинг 29 857 нафари (62,3 фоизи) сертификат ололмаган. Яна бир эътиборли жиҳат — 7 560 нафар педагог имтиҳонга умуман келмаган.
Касбий сертификат олиш учун 50 та топшириқдан камида 28 тасига тўғри жавоб бериш, яъни 100 баллдан 56 балл тўплаш талаб этилади.
Қайси фан ўқитувчилари юқори натижа кўрсатди?
Фанлар кесимида катта тафовут кузатилган. Энг юқори натижа давлат ва ҳуқуқ асослари ўқитувчиларида қайд этилган — 75,1 фоиз. Инглиз тили ва тарих ўқитувчиларининг эса 56,6 фоизи сертификат олган.
Энг паст кўрсаткичлар қуйидаги фанларда кузатилган:
Информатика ва ахборот технологиялари — 19,2%;
Физика — 21,7%;
Рус тили ва адабиёти — 21,8%;
Биология — 26,4%;
Бошланғич таълим — 30,7%.
Информатика, физика ва биология фанлари бўйича жами 6 957 нафар педагогдан фақат 1 554 нафари (22,3 фоизи) сертификат олган.
Бошланғич таълим йўналишида эса 7 420 нафар педагог синовга жалб этилган бўлиб, уларнинг 30,7 фоизи муваффақиятга эришган.
Тажрибали ўқитувчилар нега пастроқ натижа кўрсатган?
Таҳлилда педагогик иш стажи билан имтиҳон натижалари ўртасида ҳам сезиларли фарқ аниқланган.
Бир йилдан кам стажга эга ўқитувчиларнинг 45,2 фоизи касбий сертификат олган. 20 йил ва ундан ортиқ тажрибага эга педагоглар орасида бу кўрсаткич атиги 19,2 фоизни ташкил этган.
Агентлик мутахассислари бу ҳолатни тажрибали педагогларнинг компьютерда ўтказиладиган имтиҳон шаклига мослашишда қийналиши ёки фан бўйича билимларни мунтазам янгилаш имкониятлари билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини қайд этган.
1 676 нафар педагогга битта тўғри жавоб етмаган
Ҳисоботда яна бир қизиқ жиҳат келтирилган. Синовда қатнашиб, ўтиш балини тўплай олмаган 23 960 нафар педагогнинг 5 406 нафарига сертификат олиш учун атиги 1–3 та тўғри жавоб етмаган.
Шундан 1 676 нафари 54 балл тўплаган — улар сертификат олиши учун яна битта саволга тўғри жавоб бериши кифоя эди.
Сертификат олган педагогларнинг 70,2 фоизи 56–70 балл оралиғида натижа кўрсатган. 86 ва ундан юқори балл тўплаганлар эса атиги 608 нафарни ташкил этган.

Таҳлил 2026 йил 8 сентябрь ҳолатидаги маълумотлар асосида тайёрланган. Унда мамлакатдаги барча педагоглар эмас, касбий сертификатлашга жалб этилганлар натижалари ўрганилган.

Шавкат Мирзиёев провёл встречу с преподавателями и наставниками - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2026
Педагогларга устама ва имтиёзлар: мактаб ва боғчаларда нималар ўзгаради
Янгиликлар лентаси
0