Қайси вилоят ўқитувчилари ва қайси ОТМ битирувчилари кўпроқ сертификат олди?
Қайси вилоят ўқитувчилари ва қайси ОТМ битирувчилари кўпроқ сертификат олди?
Sputnik Ўзбекистон
Касбий сертификатлаш натижаларига кўра, 28 та олийгоҳ битирувчилари орасида энг юқори кўрсаткич Самарқанд давлат чет тиллар институтида — 58,2%. Педагогика олийгоҳлари ва ҳудудлар бўйича натижалар ҳам фарқ қилади.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда педагогларни касбий сертификатлаш натижалари ҳудудлар ва олийгоҳлар кесимида катта фарқларни кўрсатди. Бу ҳақда Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг 2024–2026 йиллардаги синовлар таҳлилида маълум қилинди.Жами 47 936 нафар педагог касбий сертификатлашга жалб этилган. Уларнинг 18 079 нафари (37,7 фоизи) сертификат олган, 29 857 нафари эса ололмаган.Қайси ҳудуд ўқитувчилари яхшироқ натижа кўрсатди?Энг паст кўрсаткич Андижон вилоятида кузатилган — 24,9 фоиз. Сурхондарёда бу кўрсаткич 31,9 фоиз, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 33,4 фоиздан иборат бўлган.Шу тариқа, Бухоро ва Андижон вилоятлари ўртасидаги фарқ қарийб икки бараварни ташкил этган.Тошкент шаҳрида педагогларнинг 42 фоизи сертификат олган бўлса, Тошкент вилоятида бу кўрсаткич 34,1 фоиз бўлган.Қайси олийгоҳ битирувчилари етакчи?Агентлик камида 200 нафар битирувчиси синовга жалб этилган 28 та олийгоҳ натижаларини таққослаган.Энг юқори кўрсаткичлар:Шу тариқа, таҳлилга киритилган олийгоҳлар ўртасидаги фарқ 2,6 бараварга етган.Педагогика олийгоҳлари оддий университетлардан ортда қолдиТаҳлилнинг яна бир эътиборли жиҳати — педагогика олийгоҳлари битирувчилари оддий давлат университетлари битирувчиларидан пастроқ натижа кўрсатди.Хусусан, 17 та педагогика олийгоҳи битирувчиларининг 37,2 фоизи касбий сертификат олган. Анъанавий давлат университетлари битирувчиларида эса бу кўрсаткич 39,9 фоизни ташкил этган.Айрим йирик педагогика олийгоҳларининг натижалари ҳам республика бўйича ўртача кўрсаткичдан (37,7%) паст бўлган.Агентлик таҳлилида бундай фарқлар олийгоҳларга қабул жараёни, ўқув дастурларида фан билимларига ажратилган ўрин ва ҳудудий омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги таъкидланган.Муаллифлар касбий сертификатлаш натижаларини педагог кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолашда муҳим кўрсаткичлардан бири сифатида кўради.
Таҳлилга киритилган 28 та олийгоҳ битирувчилари орасида касбий сертификат олиш кўрсаткичи 22,6 фоиздан 58,2 фоизгача фарқ қилди.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда педагогларни касбий сертификатлаш натижалари ҳудудлар ва олийгоҳлар кесимида катта фарқларни кўрсатди. Бу ҳақда Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг 2024–2026 йиллардаги синовлар таҳлилида маълум қилинди.
Жами 47 936 нафар педагог касбий сертификатлашга жалб этилган. Уларнинг 18 079 нафари (37,7 фоизи) сертификат олган, 29 857 нафари эса ололмаган.
Қайси ҳудуд ўқитувчилари яхшироқ натижа кўрсатди?
Касбий сертификат олганлар улуши бўйича Бухоро вилояти етакчи бўлди — 49,7 фоиз. Кейинги ўринларда Сирдарё (43,5%), Навоий (42,5%) ва Фарғона (42,4%) вилоятлари қайд этилган.
Энг паст кўрсаткич Андижон вилоятида кузатилган — 24,9 фоиз. Сурхондарёда бу кўрсаткич 31,9 фоиз, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 33,4 фоиздан иборат бўлган.
Шу тариқа, Бухоро ва Андижон вилоятлари ўртасидаги фарқ қарийб икки бараварни ташкил этган.
Тошкент шаҳрида педагогларнинг 42 фоизи сертификат олган бўлса, Тошкент вилоятида бу кўрсаткич 34,1 фоиз бўлган.
Қайси олийгоҳ битирувчилари етакчи?
Агентлик камида 200 нафар битирувчиси синовга жалб этилган 28 та олийгоҳ натижаларини таққослаган.
Энг юқори кўрсаткичлар:
Самарқанд давлат чет тиллар институти — 58,2%;
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети — 52,8%;
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети — 52,4%;
Бухоро давлат университети — 49,3%;
Бухоро давлат педагогика институти — 46,7%.
Энг паст натижалар эса Наманган давлат техника университети (22,6%), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (24,3%) ҳамда Андижон давлат университети (25,8%) битирувчиларида қайд этилган.
Шу тариқа, таҳлилга киритилган олийгоҳлар ўртасидаги фарқ 2,6 бараварга етган.
Педагогика олийгоҳлари оддий университетлардан ортда қолди
Таҳлилнинг яна бир эътиборли жиҳати — педагогика олийгоҳлари битирувчилари оддий давлат университетлари битирувчиларидан пастроқ натижа кўрсатди.Хусусан, 17 та педагогика олийгоҳи битирувчиларининг 37,2 фоизи касбий сертификат олган. Анъанавий давлат университетлари битирувчиларида эса бу кўрсаткич 39,9 фоизни ташкил этган.
Айрим йирик педагогика олийгоҳларининг натижалари ҳам республика бўйича ўртача кўрсаткичдан (37,7%) паст бўлган.
Масалан, Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети битирувчиларида 36,4 фоиз, Жиззах давлат педагогика университетида 35,1 фоиз ва Чирчиқ давлат педагогика университетида 36,8 фоиз қайд этилган.
Агентлик таҳлилида бундай фарқлар олийгоҳларга қабул жараёни, ўқув дастурларида фан билимларига ажратилган ўрин ва ҳудудий омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги таъкидланган.
Муаллифлар касбий сертификатлаш натижаларини педагог кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолашда муҳим кўрсаткичлардан бири сифатида кўради.
Шу билан бирга, натижалар синовга жалб этилган педагогларга тааллуқли бўлиб, барча ўқитувчиларнинг билим даражасини акс эттирмайди. Таҳлил 2026 йил 8 сентябрь ҳолатидаги маълумотлар асосида тайёрланган.