https://sputniknews.uz/20261116/jordan-telegram-blok-62039626.html
Иорданияда Telegram блокланди: яна қайси давлатларда мессенжер чекланган?
Иорданияда Telegram блокланди: яна қайси давлатларда мессенжер чекланган?
Sputnik Ўзбекистон
Иорданияда Telegram мессенжери блокланди. Расмийлар қарорни миллий хавфсизлик билан изоҳлади. Telegram яна қайси давлатларда чекланган ва Россияда унинг асосчиси Павел Дуровга нисбатан қандай чоралар кўрилган?
2026-11-16T13:23+0500
2026-11-16T13:23+0500
2026-11-16T16:54+0500
telegram
чеклов
россия
ижтимоий тармоқ
рақамли технологиялар
экстремизм
иордания
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/04/21222901_0:163:3065:1887_1920x0_80_0_0_213b67056103de56551489bf4059ce6b.jpg
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Иорданияда Telegram мессенжери блокланди. Бу ҳақда мамлакат Жамоат хавфсизлиги бошқармаси баёнотига таяниб, Al Mamlaka давлат телеканали хабар берди.Расмийлар қарорни миллий хавфсизликни таъминлаш, фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш ва рақамли платформалар орқали содир этилаётган қонунбузарликларга қарши курашиш зарурати билан изоҳлади.Шу муносабат билан аҳоли номаълум аккаунтлар ва шубҳали ҳаволалардан эҳтиёт бўлишга, қонунбузарликлар ҳақида тегишли идораларга хабар беришга чақирилди.Ота-оналарга эса фарзандларининг ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардан фойдаланишини назорат қилиш, зарур ҳолларда махсус назорат воситаларини қўллаш тавсия этилди.Telegram яна қайси давлатларда чекланган?Telegram фаолиятига бошқа мамлакатларда ҳам турли вақтларда чекловлар жорий этилган.Эронда 2018 йил апрелида суд қарори билан Telegram мессенжери блокланган. Хитойда эса мессенжер 2015 йилдан буён чекланган. Бу ҳақда халқаро ташкилотлар ва Telegram асосчиси ҳам маълум қилган.Ироқда Telegram 2023 йилда, шунингдек, 2026 йил апрелида блокланган. Ҳар икки ҳолатда ҳам кейинчалик мессенжер фаолияти тикланган.Непалда эса 2025 йил июлида онлайн фирибгарлик ва пул ювиш билан боғлиқ хавотирлар сабаб мессенжерга чеклов жорий этилган.Шунингдек, 2026 йил 30 июлда Россиянинг Росфинмониторинг хизмати Telegram асосчиси Павел Дуровни террористлар ва экстремистлар рўйхатига киритган. Бир кун аввал унга Россияда террорчилик фаолиятига кўмаклашиш айблови қўйилгани маълум қилинган. Бу чекловлар мессенжернинг ўзига тааллуқли эмас.
https://sputniknews.uz/20260729/durov-xalqaro-qidiruv-59343836.html
иордания
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/04/21222901_167:0:2898:2048_1920x0_80_0_0_e689ed5328ebc6c33b27c94255b55717.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
telegram, чеклов, россия, ижтимоий тармоқ, рақамли технологиялар, экстремизм, иордания
telegram, чеклов, россия, ижтимоий тармоқ, рақамли технологиялар, экстремизм, иордания
Иорданияда Telegram блокланди: яна қайси давлатларда мессенжер чекланган?
13:23 16.11.2026 (янгиланди: 16:54 16.11.2026) Иордания расмийлари Telegram орқали экстремистик ғоялар тарқатилиши ва кибержиноятлар содир этилиши хавфини блоклаш сабаби сифатида кўрсатди.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Иорданияда Telegram мессенжери блокланди. Бу ҳақда мамлакат Жамоат хавфсизлиги бошқармаси баёнотига таяниб, Al Mamlaka давлат телеканали
хабар берди.
Расмийлар қарорни миллий хавфсизликни таъминлаш, фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш ва рақамли платформалар орқали содир этилаётган қонунбузарликларга қарши курашиш зарурати билан изоҳлади.
Бошқарма маълумотига кўра, Telegram экстремистик ва радикал ғояларни тарқатиш, шунингдек, кибержиноятлар содир этиш учун майдонга айланган. Расмийлар интернет орқали таҳдид қилиш, товламачилик ва қонунга зид материалларни тарқатиш хавфига ҳам эътибор қаратган.
Шу муносабат билан аҳоли номаълум аккаунтлар ва шубҳали ҳаволалардан эҳтиёт бўлишга, қонунбузарликлар ҳақида тегишли идораларга хабар беришга чақирилди.
Ота-оналарга эса фарзандларининг ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардан фойдаланишини назорат қилиш, зарур ҳолларда махсус назорат воситаларини қўллаш тавсия этилди.
Telegram яна қайси давлатларда чекланган?
Telegram фаолиятига бошқа мамлакатларда ҳам турли вақтларда чекловлар жорий этилган.
Хусусан, Россияда 2026 йилда мессенжер фаолиятига нисбатан қўшимча чекловлар қўлланилди. Роскомнадзор буни платформа Россия қонунчилиги талабларини бажармаётгани билан изоҳлаган.
Эронда 2018 йил апрелида суд қарори билан Telegram мессенжери блокланган. Хитойда эса мессенжер 2015 йилдан буён чекланган. Бу ҳақда халқаро ташкилотлар ва Telegram асосчиси ҳам маълум қилган.
Ироқда Telegram 2023 йилда, шунингдек, 2026 йил апрелида блокланган. Ҳар икки ҳолатда ҳам кейинчалик мессенжер фаолияти тикланган.
Непалда эса 2025 йил июлида онлайн фирибгарлик ва пул ювиш билан боғлиқ хавотирлар сабаб мессенжерга чеклов жорий этилган.
Шунингдек, 2026 йил 30 июлда Россиянинг Росфинмониторинг хизмати Telegram асосчиси Павел Дуровни террористлар ва экстремистлар рўйхатига киритган. Бир кун аввал унга Россияда террорчилик фаолиятига кўмаклашиш айблови қўйилгани маълум қилинган. Бу чекловлар мессенжернинг ўзига тааллуқли эмас.