Дуров терроризмга кўмаклашишда айбланиб, халқаро қидирувга берилди — Россия ФХХ

© Павел ДуровОснователь Telegram Павел Дуров посетил Узбекистан.
Основатель Telegram Павел Дуров посетил Узбекистан.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2026
Oбуна бўлиш
Маълумотларга кўра, Telegram маъмурияти Россияда терактлар тайёрлашда қўлланган канал, чат ва ботларни ўз вақтида ўчирмагани айтилди.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Telegram асосчиси Павел Дуровга террорчилик фаолиятига кўмаклашиш моддаси бўйича айблов эълон қилиниб, у халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) маълумотларига таяниб хабар берди.

"Дуровга Россия Жиноят кодекси 205.1-моддасининг 1.1-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари бўйича қўзғатилган иш доирасида айблов эълон қилинди", — дейилади идора баёнотида.

Хизмат маълумотига кўра, Telegram маъмурияти Украина махсус хизматлари Россия ҳудудида терактлар ва оммавий қотилликларни тайёрлашда фойдаланган каналлар, чатлар ва ботларни ўчириб ташламаган.
Россия ФХХ, хусусан, Telegram тармоғидаги "Дайвинчик" танишув сервиси орқали россиялик ёшларни ёллаш ҳолатлари бўлганини таъкидлади.

"Украина махсус хизматлари ходимлари қизлар номидан россиялик ёшлар билан онлайн мулоқот ўрнатган. Ишқий муносабатларни ривожлантириш баҳонасида улар йирик савдо маркази ёки ижтимоий аҳамиятга эга объект яқинидаги учрашув жойининг геолокациясини юборган. Шунингдек, кино ва концерт чипталари ёки совғалар учун тўлов қилишни таклиф этиб, фишинг ҳаволаларини жўнатган", — дея аниқлик киритди Россия хавфсизлик идораси.

Мессенджер Telegram может быть заблокирован Роскомнадзором - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2026
Telegramдан фойдаланиш Россия ҳарбийлари ҳаётини хавф остига қўймоқда - ФХХ
Янгиликлар лентаси
0