Жиззахда тунги клубларнинг ахлоққа зид 500 га яқин реклама ролиги ўчирилди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишКлуб
Клуб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2026
Oбуна бўлиш
Икки тунги клубнинг Instagram* саҳифаларида миллий қадриятлар ва ахлоқ нормаларига зид тасвирлардан фойдаланилгани аниқланди.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Жиззах шаҳридаги икки тунги клубнинг Instagram* саҳифаларидан ахлоқ ва маънавият нормаларига зид деб топилган 500 га яқин реклама ролиги олиб ташланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Қўмитанинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси сентябрь–октябрь ойларида "JIZZAX LEADER FOOD" ҳамда "АЗИЗ БОҒИШАМОЛ КЛУБ" МЧЖларга қарашли тунги клубларнинг ижтимоий тармоқлардаги рекламаларини ўрганди.
Текширув давомида 500 га яқин видеороликда миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек, умумэътироф этилган ахлоқ ва маънавият нормаларига зид тасвир ва образлардан фойдаланилгани аниқланди.
Мазкур рекламалар юзасидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг Жиззах вилояти бўлимидан хулоса олинди. Унга кўра, роликлар "Реклама тўғрисида"ги қонуннинг 16-моддаси талабларига зид деб топилди.
Натижада ҳар икки тунги клубнинг Instagram* саҳифаларидан қонун талабларига зид реклама материаллари олиб ташланди.
Қўмита маълумотига кўра, ушбу саҳифаларнинг жами 120 мингдан ортиқ обуначиси номақбул рекламалар таъсиридан ҳимояланган.
* Meta (Instagram ижтимоий тармоғи) фаолияти Россияда экстремистик фаолият сифатида тақиқланган.
В Узбекистане проверяют рекламу знаменитостей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2026
Хонандалар, актёрлар ва спортчиларнинг рекламалари текширилмоқда — 12 блогер жазоланди
Янгиликлар лентаси
0