Хонандалар, актёрлар ва спортчиларнинг рекламалари текширилмоқда — 12 блогер жазоланди

© Sputnik / Сгенерировано ИИВ Узбекистане проверяют рекламу знаменитостей
В Узбекистане проверяют рекламу знаменитостей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2026
Oбуна бўлиш
Рақобат қўмитаси хонанда, актёр ва спортчилар рекламаларини текширмоқда. Қонунни бузган 12 блогер жавобгарликка тортилди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда машҳур хонандалар, актёр ва актрисалар, шунингдек, спортчиларнинг ижтимоий тармоқлардаги рекламалари мунтазам текширилмоқда. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Қўмита таниқли шахсларнинг алоҳида рўйхатини шакллантириб, уларнинг ижтимоий тармоқларда жойлаштираётган реклама материаллари қонунчилик талабларига қанчалик мувофиқлигини мониторинг қилмоқда.
Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда фаолият юритаётган 110 нафар блогер рўйхати шакллантирилган. Уларнинг саҳифаларидаги рекламалар ҳар куни текшириб борилмоқда.
Мониторинг давомида 12 нафар блогер қонунчилик талабларига зид реклама жойлаштиргани аниқланди. Уларнинг барчасига нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди.
Қўмита реклама берувчилар, уни тайёрловчилар ва тарқатувчиларни, жумладан, блогерлар ҳамда машҳур шахсларни қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга чақирди.
Хусусан, рекламада ҳаққоний ва ишончли маълумотлардан фойдаланиш, истеъмолчиларни чалғитувчи ёки товар ва хизматлар ҳақида нотўғри тасаввур уйғотувчи ахборотларни тарқатмаслик талаб этилади.
Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқлардаги рекламалар устидан назоратни янада кучайтиришини маълум қилди.
Лекарство в капсулах.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2026
БАДларни бўрттириб реклама қилиш қонунга зид — Рақобат қўмитаси огоҳлантирди
Янгиликлар лентаси
0