https://sputniknews.uz/20260810/bad-reklama-qonun-59595524.html
БАДларни бўрттириб реклама қилиш қонунга зид — Рақобат қўмитаси огоҳлантирди
БАДларни бўрттириб реклама қилиш қонунга зид — Рақобат қўмитаси огоҳлантирди
Sputnik Ўзбекистон
Рақобат қўмитаси БАДларни дори ва касалликларни даволовчи восита сифатида тарғиб қилиш мумкин эмаслигини эслатди. Бундай рекламаларда махсус огоҳлантириш бўлиши шарт.
2026-08-10T10:47+0500
2026-08-10T10:47+0500
2026-08-10T10:47+0500
жамият
дори
рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
реклама
огоҳлантириш
касаллик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/06/33637495_0:0:3067:1725_1920x0_80_0_0_973fcf60246875576db953b8b95724d4.jpg
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Рақобат қўмитаси биологик фаол қўшимчаларни (БАД) касалликларни даволовчи восита сифатида реклама қилиш қонунга зид эканини эслатди.Қўмита маълумотига кўра, сўнгги вақтларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда БАДлар, малҳамлар, суртмалар, бальзамлар, дамламалар ва минерал сувлар диабет, инсульт, гастрит, юрак-қон томир, жигар, буйрак, артрит, гипертония каби касалликларни даволашда самарали восита сифатида тарғиб қилинмоқда."Реклама тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, БАД рекламаси маҳсулот дори ёки даволаш хусусиятига эга деган тасаввурни уйғотмаслиги керак. Шунингдек, рекламада одамларнинг ушбу маҳсулот ёрдамида даволангани ёки аҳволи яхшиланганига ҳавола қилиш, фуқароларнинг миннатдорлиги ва тавсияларидан фойдаланиш мумкин эмас.Бундай рекламаларда "Ушбу маҳсулот дори воситаси эмас" деган огоҳлантириш ҳам бўлиши шарт.Қўмита реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун молиявий санкциялар қўлланилиши мумкинлигини эслатди.
https://sputniknews.uz/20260605/dorilar-davlat-royxati-58128245.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/06/33637495_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_3bd8416caee255ccb6df8d0d9251d47b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, дори, рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси , реклама, огоҳлантириш, касаллик
жамият, дори, рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси , реклама, огоҳлантириш, касаллик
БАДларни бўрттириб реклама қилиш қонунга зид — Рақобат қўмитаси огоҳлантирди
Қонунга мувофиқ, БАД рекламаси маҳсулот дори ёки даволаш хусусиятига эга деган тасаввурни уйғотмаслиги керак.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Рақобат қўмитаси биологик фаол қўшимчаларни (БАД) касалликларни даволовчи восита сифатида реклама қилиш қонунга зид эканини
эслатди.
Қўмита маълумотига кўра, сўнгги вақтларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда БАДлар, малҳамлар, суртмалар, бальзамлар, дамламалар ва минерал сувлар диабет, инсульт, гастрит, юрак-қон томир, жигар, буйрак, артрит, гипертония каби касалликларни даволашда самарали восита сифатида тарғиб қилинмоқда.
Ваколатли органлар хулосасига кўра, биологик фаол қўшимчалар организмнинг фойдали моддаларга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади. Улар дори воситаси ҳисобланмайди ва касалликларни даволаш учун мўлжалланмаган.
"Реклама тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, БАД рекламаси маҳсулот дори ёки даволаш хусусиятига эга деган тасаввурни уйғотмаслиги керак. Шунингдек, рекламада одамларнинг ушбу маҳсулот ёрдамида даволангани ёки аҳволи яхшиланганига ҳавола қилиш, фуқароларнинг миннатдорлиги ва тавсияларидан фойдаланиш мумкин эмас.
Бундай рекламаларда "Ушбу маҳсулот дори воситаси эмас" деган огоҳлантириш ҳам бўлиши шарт.
Қўмита реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун молиявий санкциялар қўлланилиши мумкинлигини эслатди.